Фото: «РБК»
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украинадаги воқеалар муносабати билан Москвага босимни кучайтириш мақсадида режа ишлаб чиқди. У келаси ҳафта қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашувларда етакчиларни ушбу режани амалга оширишга жалб қилмоқчи, деб ёзади «Интерфакс».
Бош вазир офисига кўра, Москва Украинага қарши ҳаракатларида «муваффақиятсизликка учраши ва бу яққол кўриниб туриши керак», бунинг учун эса Россияга максимал даражада зарар етказишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарур.
«Қоидаларга асосланган халқаро низомни қўллаб-қувватлашимизни билдиришнинг ўзи кифоя эмас, биз бу низомни қоидаларини ҳарбий куч ёрдамида қайта ёзишга бўлаётган мунтазам уринишлардан ҳимоялашимиз лозим», — деди Жонсон баёнотида.
У 7 март куни бу масалани Канада ва Нидерландия раҳбарлари билан, 8 март куни эса Чехия, Венгрия, Польша ва Словакия раҳбарлари билан муҳокама қилиш ниятида.
Жонсон учрашувларда ўзининг олти бандлик режасини эълон қилмоқчи:
— Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро коалиция тузиш;
— Украинанинг ўзини мудофаа қилиш салоҳиятини қўллаб-қувватлаш;
— Россияга иқтисодий босимни кучайтириш;
— Россиянинг Украинадаги фаолияти салбий нормаллашишига йўл қўймаслик;
— Евроатлантика минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш;
— Деескалацияни йўқотиш учун Киевнинг тўлиқ иштирокидаги дипломатик йўллардан фойдаланиш.
Режада Ғарб иттифоқчиларининг Украинадаги ҳарбий амалиётларда иштирок этиши назарда тутилмаган.
24 февралда Владимир Путин Украинада ҳарбий операциялар бошлаганини эълон қилган. Урушга барҳам бериш юзасидан биринчи Россия–Украина музокаралари 28 февраль куни Беларусда бўлиб ўтган. Иккинчи раунд ҳам 3 март куни Беларусда ўтказилди. Учинчи раунд 5 ёки 6 мартда бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда. Қирғизистон, Туркия, Венгрия, Озарбайжон ҳамда Исроил каби мамлакатлар ҳам Россия—Украина музокаралари учун майдон беришга, бу борада воситачилик қилишга тайёрлигини билдирган.
Борис Жонсон, Украинадаги воқеалар, Россияга босим ўтказиш, 6 бандлик режа Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”