Фото: «ТАСС»
Россия ҳарбийлари «сукунат режими»ни эълон қилиб, Киев, Харьков, Суми ҳамда Мариупол вилоятларидан тинч аҳолининг чиқиб кетиши учун гуманитар коридорлар очмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
«Сукунат режими» 7 март куни соат 10:00 дан эълон қилинади.
Гуманитар коридорлар «ҳалокатли гуманитар вазият» ҳисобга олинган ҳолда ҳамда Франция президенти Эммануэль Макроннинг Россия президенти Владимир Путиндан шахсий илтимоси сабаб очилмоқда.
Идоранинг қўшимча қилишича, гуманитар коридорлар фуқароларни авиация транспорт ёрдамида Россияга етказиш имкониятини беради.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Мариуполдаги тинч аҳолини эвакуация қилиш учун «сукунат режими» бўйича келишувга эришилганди, бироқ жанговар ҳаракатлар давом этди ва можаро томонлари бир-бирини келишувларни бузганликда айблади.
6 март куни Украина расмийлари «сукунат режими» соат 10:00 дан 21:00 гача қайта ўрнатилишини, эвакуация эса 12:00 дан бошланишини эълон қилди. Аммо бу амалга ошмади. Мариуполда жанг қилаётган Украинанинг «Азов» полкининг айтишича, эвакуацияга Россия қўшинлари тўсқинлик қилган, улар ўқ узишда давом этган. Донецк эса сукунат режимини «тинч аҳоли колоннасини отиб ташлаган» «Азов» жангчилари бузганини даъво қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”