Фото: Globalsentinelng.com
Сўнгги кунларда бутун дунёнинг эътибори Россия—Украина урушига қаратилган. Дунёнинг етакчи мамлакатлари раҳбарлари, машҳур инсонлар, умуман, қалбида заррача бўлса ҳам инсонийлик қолган кимса борки, бу уруш тезроқ тугашини истамоқда. Чунки сабаби-ю баҳонасидан қатъи назар, ҳар қандай уруш — бу етим қолган болалар, бева аёллар, фарзанд доғини кўришга мажбур бўлган ота-оналар дегани...
Урушга доир хабарлар ичида НАТО деган ташкилот номи ҳам бот-бот кўзга ташланмоқда. Хўш, НАТО нима ўзи? Қачон ва нима мақсадда ташкил этилган? Унинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
НАТО — Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти бўлиб, Европанинг аксарият давлатларини, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари ва Канадани бирлаштирган ҳарбий-сиёсий блок.
Мазкур блок 1949 йил 4 апрелда Европани СССР таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида АҚШда ташкил этилган. Дастлаб ташкилотга 12 та мамлакат аъзо бўлган. Булар — АҚШ, Канада, Исландия, Буюк Британия, Франция, Бельгия, Нидерландия, Люксембург, Норвегия, Дания, Италия ва Португалия. Энг қизиғи, Собиқ Иттифоқ давлати ҳам НАТОга аъзо бўлиш учун 1954 йилда ариза берган. Аммо бу ариза ташкилот томонидан рад этилган.
Ҳозирда НАТОга аъзо давлатлар сони 30 тага етган. Сўнгги бўлиб 2020 йилда Шимолий Македония ҳарбий альянс аъзосига айланди.
Фото: Нато.инт
НАТОнинг белгиланган мақсадларидан бири ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудига қарши ҳар қандай тажовузни тўхтатиш ва мудофаани таъминлашдир. 2010 йилда НАТО «Фаол ҳамкорлик, замонавий мудофаа» стратегик концепциясида ташкилотнинг 3 та асосий вазифасини кўрсатиб ўтди: жамоавий мудофаа, инқирозни бошқариш ва ҳамкорликда хавфсизликни таъминлаш.
НАТОнинг дастлабки ҳарбий операцияси 1992 йил 16 июлда собиқ Югославия ҳудудида бошланган бўлиб, «Денгиз монитори» деб номланган.
Югославиянинг парчаланиши ва бу парчаланишдан кейин тез ўзгариб бораётган сиёсий вазият НАТОнинг биринчи марта ўз ҳудудидан ташқарига чиқиши учун асос бўлиб хизмат қилди.
Фото: Rferl.org
НАТОнинг 21-асрдаги ҳарбий операциялари Афғонистон ва Ливияда ўтказилган. 2001 йилдан 2014 йилгача, нақ 13 йил Афғонистонда давом этган ҳарбий ҳаракатларни НАТО «Хавфсизликни таъминлашнинг халқаро кучлари» деб номлади. Ушбу ҳаракатларга альянсга аъзо мамлакатларнинг 130 мингдан ортиқ ҳарбийлари жалб қилинди.
Шунингдек, 2011 йил НАТО ҳарбий блоки БМТнинг қарорига асосан Ливияда «Бирлашган мудофаачи» деб номланган операция ўтказган. Бу ҳаракатларга БМТ низомининг 7-боб 42-моддаси асос қилиб кўрсатилган бўлиб, унда агар бошқа чораси бўлмаса, халқаро тинчлик ва хавфсизликни куч билан сақлаш ёки таъминлаш белгиланган.
Фото: Militarytimes.com
Россия—Украина урушига НАТОнинг қандай алоқаси бор, деган савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, Украина президенти Владимир Зеленский баъзи қўшни мамлакатларнинг агрессиясидан ҳимояланиш мақсадида ўз давлатини НАТОга аъзоликка қабул қилишни сўрамоқда. Бу эса, табиийки, Украинанинг қўшниларидан бири бўлган Россияга маъқул келмаяпти.
Владимир Путин НАТОнинг Шарққа қараб кенгайиши ва бунинг оқибатида Украина ҳудудида узоқ масофага зарба йўллаши мумкин бўлган қуролларнинг жойлаштирилишига мутлақо қарши. Бу қаршилик натижасида биз ҳозир Украинада гувоҳ бўлаётган вазият юзага келди.
Ўзбекистоннинг НАТО билан алоқалари қандай?
Аввало, шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектлари мамлакат ҳудудида жойлашишига, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлишига йўл қўймаслик позициясини танлаган ва бу йўналишда қатъий туради.
Фото: Perconcordiam.com
1995 йилда Ўзбекистон НАТОнинг «Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик» дастурига қўшилган бўлиб, айнан шу йўналишда ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон НАТОни замонавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашишда муҳим ҳамкор деб билади ва алоқаларни ривожлантириш тарафдори. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов ўтган йили октябрда Шимолий Атлантика альянси бош котибининг янги тайинланган ўринбосари, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакили билан учрашувда маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда