Фото: «ТАСС»
Беларусдаги Беловежск ўрмонида Россия ҳамда Украина делегациялари ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди якунланди. Бу ҳақда Россиянинг Минскдаги элчихонаси ахборотига таяниб, «Интерфакс» хабар берган.
Муҳокамалар ёпиқ эшиклар ортида кечди ва уч соатдан кўпроқ давом этди. Учрашув вақтида томонлар фақат бир марта танаффус эълон қилган.
«Гуманитар йўлаклардаги логистика масаласида бир қатор яхши ўзгаришлар мавжуд. Вазиятни тартибга солиш юзасидан базавий сиёсий блок, ўт очишни тўхтатиш ва хавфсизлик кафолатлари бўйича маслаҳатлашувлар давом этмоқда», — дея учрашув якунларидан кейин ахборот берган Украина президенти офисининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк.
Музокаралар давомида Россия томони Украина делегацияси олдига гуманитар йўлаклар масаласини қўйган, дея баёнот қилди Россия президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский.
Россия 8 мартдан бошлаб гуманитар йўлакларнинг ишлаб кетишига умид қилмоқда. Мединскиянинг сўзларига кўра Украина буни таъминлашга ваъда берган.
«Музокаралардан кутган умидларимиз ўзини оқламади. Келаси сафар одингга сезиларли даражадаги қадамлар қўйилишига умид қиламиз», — дея қўшимча қилган Мединский.
Москва ва Киев делегациялари Украинада уруш бошланганидан бери жами уч марта ўзаро учрашди. Музокараларнинг биринчи раунди – 28 февралда, 2-раунди эса 3 мартда ўтказилган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин