Фото: Reuters
Айни вақтда Украинага дунёнинг 15 та мамлакатидан ҳарбий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирбига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
У журналистлар билан ўтказилган брифингда АҚШ Украинага ҳарбий юкларни юборишни давом этаётганини тасдиқлаб, «бу нафақат бизга, балки 14 та бошқа давлатларга ҳам тааллуқли» дея қўшимча қилган. Кирбининг сўзларига кўра, АҚШ «мазкур юклар украин ҳарбийларининг қўлига етиб боришига» ишонади.
Пентагон вакилининг таъкидлашича, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин «ўтган дам олиш куни НАТОнинг шарқий қанотидаги АҚШ кучларини кучайтириш учун Қўшма Штатлардан Европага тахминан 500 га яқин қўшимча америкалик ҳарбий хизматчиларни юборишни буюрган».
Ушбу ҳарбий хизматчилар «Украина атрофидаги мавжуд вазиятга жавоб қайтарадиган ва НАТО альянсининг ушлаб туриш потенциали ҳамда мудофаа қобилиятини кучайтирадиган тарзда жойлаштирилади».
«Мазкур чоралар вақтинча бўлиб, шароит тақозо этадиган талабларга мос равишда мунтазам ўзгариб туради», — дея қайд этади амалдор.
Унинг таъкидлашича, АҚШ Украинага қўшин киргизмаяпти ва буни амалга оширмайди ҳам.
Аввалроқ АҚШ президенти администрацияси Конгрессдан Украина инқирозини тартибга солиш билан боғлиқ ҳаракатлар учун 6,4 миллиард доллар ажратишни сўраган эди. 2022 йилда АҚШ Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам сифатида 650 миллион доллар ва гуманитар ёрдам мақсадида 52 миллион доллар ажратган. Мамлакат 2014 йилдан буён АҚШдан умумий қиймати 2,7 миллиард долларга тенг ёрдам олган.
Бундан олдин Еврокомиссия Украинага 1,2 миллиард евро ажратишни маъқуллаган, шунингдек январь бошида АҚШ администрацияси Украинага қўшимча 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни 2021 йил декабрида маъқуллагани, 2022 йил 1 февралда эса АҚШдан яна 84 тонна ҳарбий ёрдам Украинага етказиб берилгани хабар қилинган.
Пентагон, Украина, Ҳарбий ёрдам, Қурол-яроқ Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди