2 408
Эстония ҳукумати ўз фуқароларига Россия ва Беларусь ҳарбийларига ёрдам кўрсатишни тақиқлади
Фото: «РИА Новости»
Эстония ҳукумати ўз фуқароларига Украинадаги ҳарбий операциялар вақтида Россия ва Беларусь ҳарбий хизматчиларига ёрдам беришни тақиқлади. Мазкур тақиқни бузган шахслар жаримага тортилиши ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Эстония ҳукуматининг қарорига кўра, Россия ва Беларусь қуролли кучларига ҳамда тузилмаларига қўшилиш, уларга ҳарбий ёки ҳарбий бўлмаган ёрдамни кўрсатиш ёки «бошқа тарзда уларнинг фаолиятида иштирок этиш» тақиқланади. Тақиқ Эстония ҳудудидаги барчага, шунингдек, унинг фуқаролари ва хориждан туриб Эстонияда рўйхатдан ўтган юридик шахсларига ҳам тааллуқли.
«Мақсад — тажовузкорлар томонига янги одамларни жалб қилиш ёки уларга ёрдам кўрсатишнинг олдини олиш орқали Эстония хавфсизлигини ҳимоя қилиш, шунингдек, халқаро хавфсизлик ва тинчликни қайта тиклашни қўллаб-қувватлаш», — дейилади мамлакат ҳукумати сайтида эълон қилинган пресс-релизда.
Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғи билан 24 февралдан буён Украинада ҳарбий операциялар ўтказилмоқда. Бунинг фонида Ғарб давлатлари Киевга қурол-яроғ етказиб беришни оширган. Хусусан, Эстония Украинага танкка қарши Javelin ракеталари ва зенит қуролларини етказиб берган. Шунингдек, Финляндиянинг рухсати билан Эстония ҳукумати Киевга совет даврида ишлаб чиқарилган 122 миллиметрли гаубицаларни ҳам юборади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди