20:00 / 08.03.2022
1 559

АҚШ Россия нефти импортини тақиқлайди

АҚШ Россия нефти импортини тақиқлайди
Фото: Reuters
АҚШ Россия нефтини импорт қилишни тақиқлашга қарор қилди, дея ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди Bloomberg. Агентликнинг ёзишича, 8 март куни Оқ уй бу борада баёнот билан чиқади.

Тақиқ Россия нефти, суюлтирилган газ ва кўмирига тааллуқли бўлиши айтилмоқда.

Россиянинг Украинага ҳужуми давом этаётган айни вазиятда Россия нефти ва гази АҚШ ва Европа мамлакатлари санкцияларидан четда қолмоқда. Бунга Европанинг Россия гази ва нефтига боғлиқлиги сабаб бўлмоқда. Канада ҳукумати ўтган ойда Россиянинг барча нефт маҳсулотлари импортига тақиқ қўйган, аммо бу рамзий тусга эга, чунки мамлакат 2019 йилдан буён Россиядан нефт олмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Россия нефти импортини тақиқлайди