22:20 / 08.03.2022
1 220

БМТ: Украинадаги урушнинг 12 куни давомида мамлакатни икки миллион аҳоли тарк этди

БМТ: Украинадаги урушнинг 12 куни давомида мамлакатни икки миллион аҳоли тарк этди
Фото: Shutterstock
Украинадаги 12 кундан бери давом этаётган уруш даврида мамлакатни икки миллион одам тарк этган. Бу ҳақда Қочоқлар масалалари бўйича БМТ олий комиссари бошқармасининг расмий вакили Шабия Манту маълум қилган.

«Украинадаги вазият — Европада Иккинчи жаҳон уруши давридан бери қочоқлар инқирозини юзага келтиради», — деган Манту.

Қочоқлар масалалари бўйича БМТ олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, 8 март Марказий Европа вақти билан куннинг биринчи ярми ҳолатига Украинани 2 миллион 11 минг 312 нафар одам тарк этган.

Уларнинг катта қисми — 1,2 миллион аҳоли Польшага (8 март ҳолатига), 210 мингдан зиёд одам бошқа мамлакатларга (7 март ҳолатига) яна 99,3 минг одам Россияга кетган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ: Украинадаги урушнинг 12 куни давомида мамлакатни икки миллион аҳоли тарк этди