Фото: Sky News
Россия қўшинларидан Украинадаги урушда 2-4 минг нафар аскар ҳалок бўлган. Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс Россиянинг йўқотишларини шундай баҳолаган, деб хабар бермоқда Sky News.
Шунингдек, Бернс Украинани келгусида бир нечта сершовқин, ваҳимали, таҳликали ҳафталар кутаётганини тахмин қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги фақат бир марта урушда ҳалок бўлган аскарлар ҳақида 2 март куни расмий ахборот берган. Вазирлик хабарига кўра, 2 март ҳолати бўйича 498 нафар аскар ҳалок бўлган, 1597 нафар ҳарбий яраланган.
Украина ҳарбий қўмондонлиги уруш бошланганидан буён Россия армиясининг йўқотишлари, тахминан, 12 минг нафар аскар эканлигини қайд этган. Бироқ идора асирга тушганлар ва яраланганлар ҳам мазкур рақамга тааллуқли ёки аксинча ундай эмаслиги борасида аниқ маълумот бермаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди