11:38 / 09.03.2022
2 256

Саудия Арабистони ва БАА етакчилари АҚШ президенти билан музокаралар ўтказишдан бош тортди

Саудия Арабистони ва БАА етакчилари АҚШ президенти билан музокаралар ўтказишдан бош тортди
Фото: New York Post
Саудия Арабистони ва БАА раҳбарлари АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали музокара ўтказишдан бош тортди, деб хабар беради The Wall Street Journal.

Нашр манбаларига кўра, Оқ уй Байден ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ҳамда БАА шайхи Муҳаммад бин Зайд билан алоҳида телефон мулоқотларини ташкиллаштиришга уринган. Бироқ иккала етакчи ҳам АҚШ президенти билан гаплашишдан бош тортган.

Шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича, ўтган ҳафта шаҳзода ва шайх Россия президенти Владимир Путин ҳамда Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилган.

Расмийларнинг газетага маълум қилишича, АҚШнинг Форс кўрфазидаги икки мамлакат билан муносабатлари Байден администрацияси Ямандаги урушни қўллаб-қувватламагани ва Эрон билан ядро музокараларини қайта тиклаётгани сабаб кескинлигича қолмоқда.

Саудия Арабистони, шунингдек, 2018 йилда журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришда айбланаётган шаҳзода Муҳаммадга АҚШнинг қонуний дахлсизлигини талаб қилмоқда.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва БАА ОПЕК ва Россия бошчилигидаги нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти келишилганидан ортиқ нефть ишлаб чиқармасликларини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони ва БАА етакчилари АҚШ президенти билан музокаралар ўтказишдан бош тортди