Фото: Reuters
Молдова НАТОга аъзо бўлишни режалаштирмаган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Наталья Гаврилица Euronews телеканалига берган интервьюсида айтди.
“Конституциямизда мамлакатимиз нейтраллик тамойилида бўлиши ёзилган. Биз ЕИ таркибига кирмоқчимиз, аммо НАТОга аъзо бўлишга интилмаймиз”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, Молдова Европа иттифоқига кириш стандартларига мос бўлиш учун барча зарур талабларни бажаришга тайёр.
3 март куни Молдова президенти Майя Санду мамлакатнинг Евроиттифоққа кириш учун аризасини имзолаганди. Унинг сўзларига кўра, Молдова ЕИга кириш йўлида етарлича натижага эришганидан сўнг мамлакатнинг МДҲдан чиқиб кетиши масаласи кўриб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди