18:13 / 09.03.2022
1 711

Россияда эртадан Visa ва Mastercard карталари ишламайди. Буни Ўзбекистонга таъсири борми?

Россияда эртадан Visa ва Mastercard карталари ишламайди. Буни Ўзбекистонга таъсири борми?
Фото: «ТАСС» / Елена Афонина
Аввалроқ, Visa ва Mastercard Россия карталарига хизмат кўрсатишдан тўхташи ҳақида хабар берилган эди. Россияда чиқарилган ушбу тўлов тизимларидаги карталар 10 мартдан бошлаб бошқа давлатларда ўз фаолиятини тўхтатади ва чет эл онлайн дўконлари учун тўловларни амалга оширмайди.

Мамлакат ичида барча Россия банкларининг Visa ва Mastercard карталари амал қилиш муддати тугагунга қадар одатдагидек ишлашда давом этади, ундан кейин эса улар «Мир» тизими асосида қайта чиқарилади.

Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Биринчидан, бу Россияда истиқомат қилаётган, карталари Ўзбекистон банклари томонидан чиқарилган ўзбекистонликларга таъсир қилади. Улар бўйича амалга ошириладиган операциялар Россияда тўхтайди. Бундай карталар эгаларига керакли нақд пулларни 10 мартгача банкоматлардан чиқариб олишлари тавсия қилинади.

Иккинчидан, Visa ва Mastercard карталари бўйича халқаро пул ўтказмалари қийинлашади. Яъни, Ўзбекистонда чиқарилган Visa карталаридан Россияда чиқарилган Visa карталарига ёки тескарисига пул маблағларини ўтказишнинг иложи бўлмайди.

Учинчидан, Ўзбекистон банкларининг кобейжинг карталари, масалан, Humo-Visa Россияда ўз фаолиятини тўхтатади.

Бошқа йўллар борми?
Россия «Мир» карталарига ўтади. Улар Ўзбекистонда ҳам чиқарилиб, ушбу карталар орқали дўконларда тўловларни амалга ошириш, пул жўнатиш ва қабул қилиш мумкин.

Шунингдек, банклар Uzcard-«Мир» каби кобейжинг карталарни чиқаради. «Мир» ва Uzcard 2020 йилдан бери картадан картага халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишни йўлга қўйган.

Бундан ташқари, Россияда JBS (Япония) ва UnionPay (Хитой) тўлов тизимлари ҳозирча ишлаб келмоқда. Улар Ўзбекистон банклари билан ҳам ҳамкорлик қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда эртадан Visa ва Mastercard карталари ишламайди. Буни Ўзбекистонга таъсири борми?