Фото: Reuters
«Фуқаролик кучи» мухолифат консерватив партияси номзоди Юн Сок Ёл миллий сайлов комиссияси овозларни 100 фоизлик натижаларини ҳисоб-китоб қилганидан кейин президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилган.
Жанубий Кореяда президентлик сайловлари 9 март куни бўлиб ўтди, унда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 77,1 фоизи иштирок этган, яъни 44 миллион сайловчиларнинг 34 миллиони қатнашган.
Президентлик учун асосий номзодлар мамлакатдаги ҳукмрон Бирлашган демократик партия вакили Ли Чже Мён ва унинг асосий рақиби «Фуқаролик кучи» мухолифат консерватив партияси номзоди Юн Сок Ёл эди. Учинчи оммалашган номзод марказий «Халқ партияси» вакили Ан Чхол Су сайловлардан аввал Юн Сок Ёл номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Корея миллий сайлов комиссияси ҳисоб-китоблардан кейин Юн Сок Ёлнинг 48,56 фоиз овоз олгани, Ли Чже Мён эса 47,83 фоизлик натижани қайд этганини маълум қилган.
«Сайловолди кампанияси вақтида кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, мамлакат етакчиси фуқароларнинг овозига қулоқ солиши зарурлиги, сайловларни фуқароларимиз учун ўтказишимиз ва улар учун кураш олиб боришимизни тушундим. Энди асосий мусобақа якунланди ва ҳаммамиз кучларни бирлаштириб, халқимиз — Корея Республикаси учун ягона мақсад билан бирликни намойиш этишимиз керак», — деган Юн Сок Ёл ғалабадан кейин халққа қилган мурожаатида.
У конституция ва ҳозирда кўпчилик ўринни демократлар эгаллаб турган парламент руҳини ҳурмат қилиши ва демократик партия билан кучларни бирлаштириш хусусида гапирган.
Фото: Reuters
Сиёсатчи сайловларда мағлуб бўлган Ли Чже Мён ва 2,37 фоиз овоз олган «Адолат партияси» номзоди Сим Сан Чжонга ҳамдардлик билдирган.
Собиқ бош прокурор Юн Сок Ёлнинг сиёсатга кириб келганига унча кўп вақт бўлмаган. У 2020 йил охиридан халқ орасида оммалашган, ўшанда прокуратурадаги ҳукумат ислоҳотларини танқид қилган ва ОАВда тез-тез тилга олина бошланган. Консерватив сайловчиларга унинг ҳозирда собиқ президентга айланган, демократлар вакили Мун Чже Мён ҳамда собиқ адлия вазири Чху Ми Эга қарши курашиши ўзига жалб қилган.
Юн Сок Ёл ҳукуматнинг масъулиятсиз ва коррупциялашганини қайд этган, раҳбарларни ҳукуматни «ўзлаштириш» ва давлатни «ўмариш»да айблаган. Шундан кейин бош прокурор бир қатор ахлоқий ва юридик қоидабузарликларда айбланди, бир неча марта ишдан четлатилди, якунда судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилди. 2021 йил март ойида ўз лавозимини тарк этди ва президентлик сайловларида мустақил номзод сифатида рўйхатдан ўтган, бироқ кейинчалик «Фуқаролик кучи» партиясига қўшилган.
Жанубий Корея, Президентлик сайловлари, Мухолифатчи Юн Сок Ёл, Ғалаба қозонди «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?