Фото: AP Photo/Vladimir Voronin
Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида икки давлат чегарасининг баҳсли участкаларидан бирида отишма содир бўлди. Қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳодиса Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Тескей туманида чегаранинг белгиланмаган қисмида содир бўлган.
Қирғизистон чегара хизматининг қайд этишича, тожик чегарачилари илгари қўллаган ҳаракат йўналишини ўзгартириб, янги чегара қўриқлаш чизиғига кирган ва қирғиз чегарачиларидан бу ҳудудни тарк этишни талаб қилган.
Ўз навбатида, Тожикистон томонига кўра, Қирғизистон чегарачилари Тожикистон ҳудудига ўтиб, тожик чегарачиларидан бу ҳудудни тарк этишни талаб қилишган.
«Қирғизистон чегарачилари Тожикистон ҳудудига (Исфара тумани, Чоркуҳ маҳалласи, Ваҳдат) ўтиб, тожик чегарачиларидан бу ҳудудни тарк этишни талаб қилишган. Оғзаки келишмовчилик келиб чиқди, қирғиз чегарачилари биринчи бўлиб ўт очишди, бизникилар жавоб қайтарди. Отишма натижасида бир тожик чегарачиси ҳалок бўлди, икки нафари яраланди, тожик деҳқонлари ҳам яраланди», деган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири «Азия-Плюс»га.
Ҳалок бўлган чегарачи ва жароҳатланган фуқаролар ҳақидаги маълумот Исфара шаҳар марказий касалхонаси томонидан тасдиқланган.
Чегара вакилларининг телефон орқали мулоқотидан сўнг томонлар баҳсли ҳудуддан чегара отрядларини олиб чиқиб кетишган.
Қирғизистон, Тожикистон, Чегарачилар, Отишма “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...