3 671
Урушнинг 15-куни: Россия ҳақиқий уруш билан бирга қандай ахборот урушини олиб бормоқда? (фото)
Фото: AP Photo
Украинадаги уруш ўн беш кундан бери давом этмоқда. 10 март куни АҚШ Давлат департаменти ва Пентагон Россиянинг Украинада биологик қурол ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги айбловларини рад этди. YouTube Россия фойдаланувчилари учун барча монетизация функцияларини тўхтатди.
Россия расмийлари Украинани Мариуполдаги ўққа тутилган касалхонадан (Украина ҳарбийлари бу туғуруқхона эканини даъво қилмоқда) қутқарилаётган одамларнинг тасвирларини сохталаштиришда айблади. Украинанинг Изюм, Ирпин, Гостомел ва бошқа бир қанча шаҳарларидан тинч аҳоли эвакуация қилинган, бироқ Мариуполга гуманитар ёрдам етказилмаган. Meduza 10 март, урушнинг ўн бешинчи кунидан асосий воқеалар ва фотосуратларни тақдим қилди.
Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказди. Натижалар сезиларли эмас
Учрашувдан сўнг Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, унинг асосий мақсадларидан бири 24 соатлик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш эди, бироқ бунинг иложи бўлмаган, чунки «Россияда бу масала бўйича қарорни бошқа одамлар қабул қилади». Сергей Лавров, ўз навбатида, бу учрашувда «ҳеч ким ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олмоқчи бўлмаганини» айтди ҳамда асосий музокаралар Беларусда Россия ва Украина делегациялари ўртасида кечаётганини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманининг диққатга сазовор жойи Лавровнинг қуйидаги баёноти бўлди.
- "Биз бошқа давлатларга ҳужум қилишни режалаштирмаганмиз. Украинага ҳам ҳужум қилганимиз йўқ. Украинада биз шунчаки... буни кўп марта тушунтирдик: Россия хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид соладиган вазият юзага келганди", - деди Сергей Лавров.
Мариуполда ишдан чиққан ўт ўчириш машинаси ёнида кўрпага ўраниб турган аёл
Фото: AP Photo
Мариуполнинг турар жой ҳудудидаги портлашлар
Фото: AP Photo
10 март куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук гуманитар йўлак орқали Ирпен (расмда), шунингдек, Киев вилоятининг Буча, Гостомел, Ворзел ва бошқа шаҳарларидан 20 минг киши эвакуация қилинганини маълум қилди
Фото: AFP
Ирпен аҳолиси россиялик аскарнинг жасади ёнидан ўтмоқда
Фото: AFP
Ирпендаги подваллардан биридаги бошпана
Фото: AFP
Киев шимолидаги Горенка қишлоғида рус қўшинлари томонидан вайрон қилинган уй
Фото: AFP
Украина аскарлари Киевдан 40 километр шарқда жойлашган Велика Дймерка қишлоғи яқинидаги даладан ўтмоқда. 10 март куни Россия ҳарбий машиналари Украина пойтахтининг шимоли-шарқий чегараларига яқинлашди
Фото: AFP
Россия Украинани АҚШ бошчилигида «этник йўналтирилган» биологик қуроллар устида ишлаётганликда айблади
Россия бир неча йиллардан бери Украина ва АҚШ томонидан биологик қуроллар яратилаётгани ҳақида гапириб келади, бироқ сўнгги кунларда бу риторика расмий нутқларда айниқса сезиларли янграмоқда. Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа кучлари бошлиғи Игорь Кирилловнинг айтишича, Украина лабораториялари кўчиб юрувчи қушлар ва кўршапалаклар орқали ўта хавфли инфекцияларни тарқатиш имкониятини ўрганмоқда ҳамда «АҚШ ва иттифоқчиларининг вазифаларидан бири аҳолининг турли этник гуруҳларига танлаб таъсир кўрсатишга қодир» биоагентлар яратишдир. Сўнгги фикрни Лавров ҳам билдирган, унга кўра, АҚШ ва Украина «тинч экспериментлар эмас, балки биологик қурол яратишга қаратилган ва таъбир жоиз бўлса, этник йўналтирилган тажрибалар» ўтказган.
Meduza россиялик ҳарбийлар ва дипломатларнинг баёнотларини (шунингдек, Украина ва Америка расмийларининг уларга берган жавобларини) таҳлил қилди ва Россия украиналикларнинг биологик қуроллар устида ишлагани тўғрисида далиллар келтирмаган, деган хулосага келди – уруш бошланганда патоген микроорганизмларнинг йўқ қилингани ҳақида чоп этилган «РИА Новости»нинг материалларида ҳам далиллар йўқ (у ерда умумий бактериал штаммлар келтирилган). Шуни ҳам таъкидлаш керакки, одамларни этник жиҳатдан «ўзи» ва «нусхалари»га бўлишга қодир биологик қуроллар бугунги кунда мавжуд эмас, дея таъкилади Meduza.
Россия Мариуполдаги туғуруқхона портлатилганини қайта-қайта инкор қилди
Мариуполдаги болалар касалхонасига авиазарба берилгани, маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, 3 киши (жумладан, бир бола) ҳалок бўлгани ва 17 киши яралангани, аввалги кунги урушнинг асосий воқеаларидан бири бўлганди. Ушбу ҳодиса тўғрисидаги хабарлар шу қадар ғазабга сабаб бўлдики, 10 март куни Россиянинг кўплаб расмийлари бу мавзуга изоҳ беришга мажбур бўлди. Деярли барча изоҳларда, касалхонанинг портлатилгани ҳақидаги даъволар «фейк» деб аталди.
Дастлаб Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова «Фейкга қарши уруш» каналида портлаш ҳақидаги хабарлар саҳналаштирилгани ҳақидаги матнни қайта жойлаштирди. Унда иккита далил ҳақида айтилган: биринчидан, воқеа жойидан тасвирга тушган иккала аёлнинг ролини мариуполлик бир блогер «ўйнаган». Иккинчидан, у ҳақиқатан ҳам ҳомиладор бўлса-да (буни унинг блогидаги хабарлардан кўриш мумкин), у ушбу касалхонада ёта олмасди, чунки «Азов» баталони бинони аллақачон отишма позициясига айлантиргани ҳақида 7 март куни Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя айтган эди.
Meduza иккала далилни ҳам савол остига олди. Унга кўра, «Фейкка қарши кураш» томонидан тилга олинган блогер аёл ҳақиқатда касалхонадан олинган тасвирларга тушиб қолганга ўхшайди, аммо бу тасвирларнинг саҳналаштирилганини исботламайди. Бундан ташқари, хабарлардаги иккинчи аёл (афтидан, ярадор) ҳам айнан ўша блогер эканини айтишга асос йўқ. Бироқ иккала тезис ҳам ТИВнинг расмий ижтимоий тармоқларига тушган. Бундан ташқари, Василий Небензя ўз нутқида бошқа тиббий муассаса — 1-сонли туғуруқхона ҳақида гапириб, уни «Азов» эмас, балки Украина ҳарбийлари назорат қилаётгани ҳақида айтганди.
Куннинг иккинчи ярмида ташқи ишлар вазири Сергей Лавров туғуруқхонани «Азов» батальонининг базаси деб атади. Лавров бу объектга зарба берилганини инкор этмади — унинг айтишича, бино душман объекти эди, у ерда тинч аҳоли бўлмаган. Кечқурун Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков Россия авиацияси Мариуполда «ердаги нишонларни уриш бўйича мутлақо ҳеч қандай вазифани» бажармаганини ва содир бўлганларнинг барчаси «тўлиқ уюштирилган провокация» эканини айтди. Конашенков, шунингдек, касалхонани «Азов» эгаллаб тургани ҳақида гапирди.
Касалхонадан тасвирлар олган фотосуратчи Евгений Малолетка The Insider нашрига шундай деди:
- Биз бўлган воқеаларни суратга олдик. Бу авиазарба эди, бу одамлар билан тўла касалхона эди. Одамлар ертўладан ва бинодан чиқиб кетишди – биз уларни суратга олдик. У ерда ‘Азов’ йўқ эди.
Урушнинг 15-куни, Россия расмийлари, Мариуполда ўққа тутилган туғуруқхона, Ўт очишни тўхтатиш Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди