Фото: «ТАСС»
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, Яқин Шарқдан 16 мингга яқин кўнгилли «озодлик ҳаракати»да иштирок этиш учун Луганск ва Донецк халқ республикаларига келиш истагини билдирган. Бу ҳақда Шойгу Хавфсизлик кенгаши йиғилишида баёнот берди.
Россия президенти Владимир Путин Шойгуга кўнгиллиларнинг «жанговар ҳаракатлар зонасига» етиб боришида ёрдам беришни буюрди ва бунга аргумент сифатида Ғарб давлатлари «ҳар қандай халқаро ҳуқуқ нормаларига» зид равишда Украинага «ёлланма аскарлар» юбораётганини айтди.
Бундан ташқари, Путин Шойгунинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ва танкка қарши ракета тизимларини, шунингдек, қўлга киритилган Украина ва Ғарб қуролларини, жумладан, Javelin ва Stinger комплексларини ДХР ва ЛХРга ўтказиш ҳақидаги таклифини маъқуллади.
Россиянинг Украинадаги урушга суриялик ёлланма аскарларни юбориш режалари ҳақида 6 март куни The Wall Street Journal нашри АҚШ ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берганди. Манбаларга кўра, гап кўча шароитида жанг қилиш тажрибасига эга жангчилар ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввал Украина Россия билан урушда қатнашиш учун хорижлик кўнгиллилар ёлланаётгани ҳақида хабар берганди. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебага кўра, 52 давлатдан 20 минг киши Украинага кўнгилли равишда келган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди