
Фото: «Интерфакс»
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг тўртинчи пакетини тайёрлашга киришди. Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен бу ҳақда баёнот берди.
«Бу санкциялар Россияни жаҳон иқтисодий тизимидан янада кўпроқ узиб қўяди», — деди раис Франция президенти Эммануэл Макрон ҳамда Европа Иттифоқи раҳбари Шарл Мишел билан ўтказилган матбуот анжуманида.
«Имкон қадар бўлғуси санкцияларнинг барча турларини кўриб чиқяпмиз», — қўшимча қилди президент Макрон.
АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқалар Украина воқелари ортидан Россияга сон-саноқсиз санкцияларни юклади.
Буларга Путин берган жавоб қизиқ: «Исталган санкция Россиянинг фойдасига хизмат қилади, ўз иқтисодий ва технологик суверентитетимизни мустаҳкамлаш учун — имконият...». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар