1 516
Халқаро провайдерларнинг Россиядан кетиши туфайли Ўзбекистонда интернет билан муаммолар юзага келиши мумкин
Фото: Reuters / Валентин Огиренко
Lumen магистрал интернет провайдери Россиядан кетиши ҳақида эълон қилди. Дунёнинг энг йирик магистралларидан бирини бошқарувчи компания Россия ташкилотлари билан трафик алмашинувни тўхтатишини маълум қилди.
Бундан ташқари, яна бир энг йирик асосий интернет провайдерлардан бири бўлмиш Cogent компанияси ҳам Россиядан чиқиб кетаётгани ҳақида эълон қилган.
Lumen ва Cogent — Россиянинг бир неча етакчи компаниялари учун халқаро транзит хизматларининг йирик таъминотчиларидир. Уларнинг мижозлари қаторида, масалан, «Ростелеком», «ТТК» ва VEON компаниялари бор.
- VEON ва ТТК Марказий Осиё мамлакатларга интернет транзити билан шуғулланади. Шундай экан, Lumen ва Cogent Россиядан чиқиб кетиши Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон учун маълум оқибатларга сабаб бўлади, — деб изоҳлайди Кентик таҳлилий компания вакиллари.
Таҳлилчилар провайдерларнинг кетиши Россия ва Марказий Осиё мамлакатларидаги интернетнинг ўчишига сабаб бўлмаслигини, аммо интернет каналларнинг умумий ўтказиш имкониятини пасайтириши ва уларнинг ортиқча юкланишига олиб келишини билдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди