Россия Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашишга қарор қилган ёлланма чет эллик жангчилар ҳаёти учун жавобгарликни зиммасига олмайди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий Мария Захарова маълум қилди.
“Россия ҳарбий хизматчиларига қарши ҳар қандай қуролли фаолиятнинг олди зудлик билан олинади”, - деди Захарова брифинг давомида.
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалашга қаратилган махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ. Иккала томондан ҳам қурбонлар бор.
Украинага хорижлик ёлланма жангчилар келишни бошлаган. Россия маълумотларига кўра, улар Ғарб томонидан етказиб берилаётган қуроллардан фойдаланиб иғво ва қўпорувчилик содир этишга тайёрланишмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мамлакатда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилган эди. Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди.
Республика Жиноят кодексида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, ёлланиш бўйича жиноий жавобгарлик моддаси мавжуд. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди