
Украина президенти Владимир Зеленский украиналикларига қилган навбатдаги видеомурожаатида «гуманитар фалокат» жумласи бошқа бир икки сўз «Россия Федерацияси»нинг синонимига айланиб қолганини таъкидлади.
- "Ўтган тунда ва тонгда босқинчилар, ўзларининг сўзларига кўра, Черниговадаги сув қувурини қуролдан тозалаш ишларини олиб борган. Шаҳар сувсиз қолган. Сув таъминотини тиклаш учун барча чораларни кўрамиз. Сумск, Киев, Донецк вилоятларининг айрим қисмлари доимий ҳаво зарбалари туфайли электр таъминотидан узилган, иситиш, газ, сув борасида ҳам муаммолар мавжуд. Бу гуманитар фалокат", - деди Владимир Зеленский.
Шунингдек, Зеленский Россия ҳукуматининг Суриядан кўнгиллиларни Украинага олиб келиб урушга жалб қилиш борасидаги режаларига муносабат билдирган.
- "Россия қўшинлари украиналикларга мана шунақа муносабатда бўлмоқда. Донбассга эътибор ҳам шундай, улар рус тилида сўзлашадиган одамларга Москванинг «ҳимояси» ҳақида гапиришган, «оламга жар солишганди». Ракеталар, авиабомбалар, артиллерия. Ана энди ҳудудда ким қайси тилда сўзлашаётганини, қайси черковга бораётгани, қайси партияга овоз берганини умуман фарқламайдиган суриялик ёлланма жангчилар урушга кириши мумкин. Улар урушга, бегона заминга «ўлдириш» учун келади", - деди Владимир Зеленский. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар