Беларусь президенти Александр Лукашенко Москвага ишчи ташриф билан келди, деб хабар қилмоқда Sputnik Беларусь.
- Москва аэропортида Лукашенкони Беларуснинг Россиядаги элчиси Владимир Семашко кутиб олди. Владимир Путин билан учрашув олдидан улар куннинг долзарб мавзуларини муҳокама қилиб оладилар, - дейилган хабарда.
Расмий маълумотларга кўра, Беларусь президенти бугун Владимир Путин билан юзма-юз учрашиб, санкцилар босими шароитида икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик, иттифоқчи давлатлар орасида интеграцияни кучайтиришга келишиб олади.
Президентлар, шунингдек, Украина инқирози билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишади. Бироз олдин Беларус раҳбари ҳарбийлар билан чегара яқинида тўпланиб қолган ёлланма жангчилар муаммосини муҳокама қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Россия ва Беларусь раҳбарлари 6 маротаба юзма-юз учрашишган эди. Ушбу учрашувларда икки давлатларнинг бўлажак интеграциясига доир қатор ҳужжатлар имзоланган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди