Туркманистонда янги президент сайланмоқда

Туркманистонда янги президент сайланмоқда
Туркманистонда бугун мамлакат президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов бошланди.

Аслида амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ваколати муддати 2024 йилгача белгиланганди. Бироқ у жорий йил февраль ойи ўрталарида «ёшларга йўл очиб бериш лозимли»гини таъкидлаб, сайловлар ўтказилишини маълум қилганди.

Президентлик лавозимни эгаллаш учун 9 номзод даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида амалдаги президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедовнинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

Гурбангули Бердимуҳамедов президентлик ваколатини топширгач, парламент юқори палатаси раҳбарлигида қолиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар