Фото: Россия президентининг матбуот хизмати
Москвада Россия президенти Владимир Путин ҳамда Беларусь давлат раҳбари Александр Лукашенко ўртасида музокаралар ўтказилди. Икки мамлакат раҳбарларининг учрашуви 5 соат давом этди. Музокараларнинг энг асосий мавзуларидан бири Украинадаги вазият муҳокамаси бўлди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».
Учрашувда Александр Лукашенко Беларусга гўёки Украина томонидан ҳужум тайёрлангани, шу сабабли ҳам уларнинг позицияларига зарбалар берилгани ҳақида гапирди. Лукашенко бу борадаги тегишли далилларни Россия президентига харитадан кўрсатишни ваъда қилди.
«Ҳа биз сиз билан вертолётда ўтирганимизда доимий равишда ҳисобот бериб боришди. Ҳозир мен сизга Беларусга айнан қайси томондан ҳужум тайёрланганини кўрсатаман. Операциядан олти соат аввал позицияларга хавфсизлик огоҳлантириш зарбаларини бердик, ҳозир ўзим билан олиб келган харитадан кўрсатаман, улар бизнинг, яъни Беларусь ва Россиянинг ўқув машғулотларида бўлган қўшинига ҳужум қилган. Урушни биз юзага келтирмадик, виждонимиз тоза. Яхшиям уни бошлаб олдик»,— дея Лукашенко сўзларидан иқтибос келтирган Кремль расмий сайти.
Шунингдек, Лукашенко ярим йилдан кейин одамларнинг иқтисодиёт томонидан нималар бўлганини ёдидан чиқаришини, ушбу қийинчиликларнинг вақтинчалик эканини қайд этган.
Владимир Путин бунга жавобан ҳозирда иқтисодиётга кучли зарба берилаётгани, аммо сўнгги йилларда ғарб Россия ва Беларусга қарши жорий этган тақиқлардан кейин ушбу икки мамлакат янги ва эски технологик ваколатларни қайта тиклаганини билдирган ҳамда беларуслик ҳамкасбига бу борада фикр алмашишни таклиф этган. Учрашувнинг қолган қисми ёпиқ эшиклар ортида ўтган.
Путин, Лукашенко, Кремлдаги учрашув, Украинадаги вазият муҳокамаси “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади