16:43 / 12.03.2022
1 325

Байден АҚШ НАТО мамлакатлари ҳудудини Россиядан ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди

Байден АҚШ НАТО мамлакатлари ҳудудини Россиядан ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди
Фото: EPA
11 март куни Жо Байден камида икки марта АҚШ НАТОга аъзо мамлакатлар ҳудудидаги «ҳар бир дюймни» Россия тажовузидан ҳимоя қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Байден Оқ уйда Россияга қарши янги чекловларни эълон қилиш давомида АҚШ Украинага қўшимча ёрдам кўрсатиш ва НАТО иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш ниятида эканини билдирган.

«Биз Европадаги иттифоқчиларимиз билан елкама-елка туришни давом этамиз ва хатосиз сигнални юборамиз: НАТО ҳудудидаги ҳар бир дюймни тўлиқ куч билан ҳимоя қиламиз — бирлашган ва ҳаракатга тайёр НАТОни. Биз Украинада Россияга қарши урушмаймиз. НАТО ва Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри қарама-қаршилик — бу Учинчи жаҳон уруши, биз уни олдини олишга ҳаракат қилишимиз керак. Бироқ шуни биламизки, Путин ҳеч қачон Украинага қарши урушда ғалаба қозонмайди», — дейди Америка етакчиси.

Bloomberg’нинг ёзишича, Байден Филаделфияда АҚШ Демократлар партияси вакиллари қаршиси қилган чиқиши давомида ҳам шу каби баёнотни берган. У «ҳар бир дюймни» ҳимоя қилишга тайёрлигини айтган. Шунингдек, президент Байден Россия НАТО давлатларига ҳужум уюштирса, АҚШ жавоб қайтаришини маълум қилган. «Албатта, биз жавоб қайтарсак бу Учинчи жаҳон уруши бўлади, аммо бизнинг муқаддас бурчимиз бор», — дейди АҚШ президенти.

Байденнинг сўзларига кўра, АҚШ Россия чегараси яқинидаги НАТОга аъзо давлатлар — Латвия, Литва, Эстония, Руминияга 12 мингдан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчини юборади.

Демократлар билан суҳбатда Жо Байден Украина узра парвозларни тақиқловчи ҳудуд ташкил этиш урушни англатишини айтган. «Биз Украинада Учинчи жаҳон урушини олиб бормаймиз», дея қўшимча қилади у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден АҚШ НАТО мамлакатлари ҳудудини Россиядан ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди