Фото: «ТАСС»
Туркманистондаги муддатидан олдин ўтказилаётган президентлик сайловлари якунига етди, маҳаллий вақт билан 19:00 ҳолатига кўра 97,12 фоиз сайловчи овоз бериб бўлган. Бу ҳақда Туркманистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди.
Туркманистондаги президентлик сайловларида жами 3 миллион 435 минг 950 нафар сайловчи рўйхатдан ўтган ва 2577 та сайлов участкаси ташкил қилинган.
Туркманистон президенти вазифасини бажарувчи Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободдаги Аннаниёз Ортиқ номидаги 68-мактабда ташкил қилинган сайлов участкасида овоз берган («ТАСС»).
У участкага аравачада ҳаракатланувчи 85 ёшдаги онаси билан бирга келган ва ушбу сайловларни тарихий аҳамиятга эга жараён эканлигини таъкидлаган.
Президентнинг ўғли мамлакатдаги ҳукмрон Демократик партия номзоди Сердар Бердимуҳамедов ҳам пойтахтдаги 68-мактабда овоз берган.
«Хроника Туркменистана» нашри сайловларда овоз бераётган фуқароларнинг у қадар фаол эмаслигини ёзган. Қайд этилишича, бу сафар сайловларнинг боришини онлайн режимда кузатиш имконияти яратилган, бироқ бунинг учун Туркманистон ҳудудида бўлиш талаб этилади.
Россиянинг Ашхободдаги элчиси Александр Блохин «ТАСС» нашрига берган интервьюсида Туркманистондаги сайловлар ҳақида қуйидагича фикр билдирган.
«Туркманистонда сайловлар ҳар доим кутилмаган воқеа-ҳодисаларсиз ўтади. Бу сафар ҳам ҳаммаси мукаммал ташкиллаштирилганига ишонаман. Кузатувчилар бор ва улар хулосалар ёзади, бироқ ўн йиллик тажрибамга суяниб, менимча, сайловлар олдиндан тайёрланганидек ўтади. Туркманистон томони ҳаммасини — ташрифлардан тортиб катта тадбирларгача жуда юқори савияда ташкиллаштиришни билади», – деган элчи.
8 март куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг инсон ҳуқуқлари ҳамда демократик институтлар бўйича бюроси ўз миссиясини Туркманистондаги президентлик сайловларида кузатувчилар сифатида қатнашишини тавсия этмаган. Бюро баёнотида сайловларнинг ўтказилиши ҳақидаги эълон ва уларнинг ўтиш вақти кескин қисқариб кетганини ёзилган. Ушбу қарор Туркманистоннинг фикрлар хилма-хиллиги ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш юзасидан ташкилот тавсияларини инкор қилгани билан боғлиқ, дея хабар қилган «Азатлик».
Туркманистон, Президентлик сайловлари, Ашхобод, Гурбангули Бердимуҳамедов “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди