Озарбайжон Арманистонга ўзаро муносабатларни изга солишни назарда тутувчи беш банддан иборат таклиф билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов маълум қилган.
«Яқинда Озарбайжон эзгу ният ифодаси ўлароқ Арманистонга янги таклиф йўллади. Биз Арманистон томонига икки мамлакат муносабатларини изга солишга қаратилган айрим фундаментал тамойилларни тақдим этдик. Муайян тамойилларга кўра робиталарни ривожлантириш истагини билдирдик. Арманистон уни кўриб чиқиб ўз жавобини бериши керак», – дейди Ж.Байрамов.
Ўзаро чегараларни демаркация қилиш масаласи расмий Боку Ереванга йўллаган таклифлардан бири саналади. Эндиликда таклифларни кўриб чиқиш учун икки томонлама комиссия тузилиши ва галдаги қадамлар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Аnadolu ахборот агентлиги хабарига кўра, Анталияда бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашган. Ушбу учрашувда ҳам Озарбайжон ҳамда Арманистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласи муҳокама этилган.
2020 йилнинг 27 сентябридан 10 ноябрига қадар Қорабоғда давом этган 44 кунли уруш якунида Озарбайжон халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра ўзига тегишли бўлган ҳудудларни қайтариб олди. 2020 йил 10 ноябрь куни Озарбайжон, Арманистон ва Россия раҳбарлари ўт очишни тўхтатиш ҳақида уч томонлама битим имзолади.
Таҳлилчиларга кўра, расмий Бокунинг Ереванга муносабатларни меъёрлаштириш борасида таклиф билан мурожаат қилгани муҳим янгилик саналади. Чунки бу кўп йиллардан буён зиддиятли муносабатга эга бўлиб келаётган икки давлат ўртасида рисоладагидек алоқаларни йўлга қўйиш борасида дастлабки қадам бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”