2 337
Қамалдаги Мариупол. Рус армиясидан қочаётган одамлар — Украинадаги урушнинг икки кунидан фоторепортаж

Украинадаги уруш ўн етти кундан бери давом этмоқда. 11 март куни Мариупол ҳукумати турар жойларнинг «аёвсиз» ўққа тутилиши оқибатида 1582 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Россия томонидан босиб олинган Мелитопол шаҳрининг мэри ўғирлаб кетилди — Луганск ва Донецк халқ республикаларида у терроризмга ёрдам беришда гумон қилинаётгани айтилган. Россия Донбассга Яқин Шарқдан минглаб «кўнгиллилар»ни, шунингдек, рус ёлланма аскарларини жўнатмоқчи — Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги «озодлик ҳаракати»да қатнашишни хоҳловчилардан 16 мингта ариза қабул қилиб олган».
12 март куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия босқини бошлангандан буён 1300 нафар украиналик аскар ҳалок бўлгани ҳақида эълон қилди. Чернигов маҳаллий ҳокимияти вакилларининг маълум қилишича, ҳудуд электр, сув, газ ва иссиқлик таъминотисиз қолган. Москва ва Киев видеоалоқа орқали музокараларни давом эттирмоқда. Россия расмийлари Херсон вилоятида «ХХР квази-республикасини» ташкил этиш мақсадида референдум ўтказишни режалаштираётганликда гумон қилинмоқда. НАТО Норвегияда кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади. Meduza 11—12 март кунларида уруш зонасидан олинган асосий фотосуратларни тақдим қилди.

Ота ва ўғил яқинларини олиб кетаётган эвакуация поездини кузатиб қолмоқда. Поезд Киевдан Львовга боради. 11 март, 2022 йил
Фото: Reuters

Киевдаги ерости автотураргоҳида аёл ҳудудий мудофаа кучлари ҳарбий хизматчисининг сочини олмоқда. 11 март, 2022 йил
Фото: AFP

Украина қуролли кучларининг ҳарбий хизматчилари Луганск вилоятида. 11 март, 2022 йил
Фото: AFP

Донецк вилоятининг Анадол қишлоғида ишдан чиқарилган танк. 11 март, 2022 йил
Фото: Reuters

Львов яқинидаги Сопошин қишлоғида полиция катта сержанти Роман Рушишиннинг дафн маросими бўлиб ўтмоқда. Рушишин Луганск вилоятида ҳалок бўлган. 11 март, 2022 йил
Фото: AP Photo

Ўт ўчирувчилар Днепрдаги авиазарба оқибатида вайрон бўлган пойабзал фабрикасида ёнғинни ўчирмоқда. 11 март, 2022 йил
Фото: AFP

Киев осмонида ракета изи. 11 март, 2022 йил
Фото: AP Photo

Киевдан Львовга поезд орқали эвакуация қилинаётган одамлар. 11 март, 2022 йил
Фото: Reuters

Николаевдаги ўликхона ҳовлисида қопдаги жасадни кўтариб кетаётган эркаклар. Николаев вилояти маъмурияти раҳбари Виталий Кимнинг сўзларига кўра, 11 март куни Россия қўшинлари тинч аҳоли объектларини ўққа тутишда давом этган.
Фото: AFP

Мариуполдаги отишмадан сўнг турар жой биносида юз берган портлаш. 11 март, 2022 йил
Фото: AP Photo

Мариуполда турар жой майдони ўққа тутилганидан кейин ёнаётган уй. 12 март, 2022 йил
Фото: AP Photo

Мариуполдаги Украина аскари. Бир ҳафтадан ортиқ қамалда қолаётган шаҳар электр, газ ва сувдан узилган. 12 март, 2022 йил
Фото: AP Photo

Мариупол четидаги рус танки. 12 март, 2022 йил
Фото: AP Photo

Мариуполдаги касалхона йўлагида боласи билан ўтирган аёл. Унинг иккинчи фарзанди шаҳардаги отишма пайтида ҳалок бўлган. 12 март, 2022 йил
Фото: AP Photo

Киевдаги бункерда китоб ўқиб ўтирган аёл. 12 март, 2022 йил
Фото: Xinhua

Ирпен ва Буча шаҳарларидаги одамлар Россия қўшинларидан қочмоқда. 12 март, 2022 йил
Фото: The Washington Post

Киев яқинидаги Ирпен шаҳрида Украина ҳарбийлари жасадни замбилда олиб кетмоқда. 12 март, 2022 йил
Фото: Reuters

Россиялик десантчининг жасади яқинида турган украиналик аскар. Ирпен 12 март, 2022 йил
Фото: AFP

Донецк вилояти, Волноваха шаҳридаги жанглардан кейин турар жой бинолари. 12 март, 2022 йил
Фото: Reuters

Турар жой биноси олдида йиғлаб ўтирган аёл. 12 март, 2022 йил
Фото: Reuters

Харьковдаги кафе отишмадан кейин. 12 март, 2022 йил
Фото: AP Photo

Киев яқинида гаубицаларнинг (артиллерия қуроли) жануби-шарқий йўналишда ўқ узаётгани акс этган сунъий йўлдош тасвири. 12 март, 2022 йил
Фото: EPA “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар