Фото: «РИА Новости»
Россия Мудофаа вазирлиги Львов вилоятидаги ҳарбий объектларга зарбаларни амалга ошириш оқибатида камида 180 нафар хорижлик ёлланма аскар ўлдирилгани ва хорижий қуролларнинг катта партияси йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенковнинг сўзларига кўра, 13 март тонгида Россия қўшинлари узоқ масофага мўлжалланган юқори аниқликдаги қурол ёрдамида «Старичи» қишлоғидаги ўқув марказлари ва «Яворовский» ҳарбий полигонига зарба берган.
Россия вазирлигининг таъкидлашича, ушбу ҳарбий объектларда хорижлик ёлланма аскарларни тайёрлаш пункти ва Украинага бошқа мамлакатлардан келган ҳарбий техника ҳамда қуроллар базаси жойлашган.
Россия Мудофаа вазирлиги вакилининг қўшимча қилишича, «Украина ҳудудига келган хорижлик ёлланма аскарларни йўқ қилиш давом эттирилади».
Украина мудофаа вазирининг маслаҳатчиси Маркиян Лубкивский Россия томонининг мазкур баёнотига муносабат билдириб, 180 нафар хорижликнинг ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган. «Бу ҳақиқий Россия пропагандаси», — дейди у CNN’га берган интервьюсида. Унинг таъкидлашича, «Яворовский» полигонида ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар йўқ. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”