Фото: Today
«Укрэнерго» мутахассислари Россия қўшинлари томонидан урушнинг биринчи кунида эгалланган Чернобиль АЭСда таъмирлаш ишларини якунлаб, электр таъминотини қайта тиклади. Бу ҳақда Украинанинг «Энергоатом» давлат корхонаси хабар берди.
«Украиналик энергетикларимиз ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бутун Европага таҳдид солган эҳтимолий ядровий ҳалокат хавфининг олдини олишга муваффақ бўлди», — дейди энергетика вазири Герман Галушенко.
9 март куни «Укрэнерго» Чернобиль АЭС электр узатиш линияларидаги авария туфайли тўлиқ қувватсизлангани тўғрисида хабар берганди. Компаниядагилар дизель генераторлардаги электр энергияси икки суткага етишини, бироқ уруш туфайли таъмирлаш ишларини амалга ошириб бўлмаслиги ҳақида айтганди.
Россия мазкур ҳолатда Украина томонини айблаган. Уларнинг сўзларига кўра, АЭС «украиналик миллатчилар» электр линияларига ўқ узганидан сўнг атом электр станцияси электрсиз қолган. 10 март куни Россия томони Чернобиль АЭСга Беларусдан электр энергияси етказиб берилишини таъминлаганини, шунингдек, Украина таъмирлаш гуруҳининг шикастланган электр тармоғига ўтишига розилик берганини маълум қилганди.
9 март куни МАГАТЭ Украина ташкилотга мурожаат қилиб, Чернобиль АЭСда кадрлар алмашинувини таъминлаш бўйича ёрдам сўраганини маълум қилди. Чунки уруш бошланганидан бери у ерда 210 кишидан иборат смена узлуксиз ишламоқда ва улар билан алоқа фақатгина электрон почта орқали сақланиб қолган. МАГАТЭ Чернобиль АЭС хавфсизлик мониторинг тизимидан маълумотларни бошқа олмаяпти.
Россия қўшинлари, Чернобиль АЭС, Урушнинг биринчи куни Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”