11:47 / 14.03.2022
2 073

Украинадаги уруш сабаб айрим давлатларда очарчилик юзага келиши мумкин

Украинадаги уруш сабаб айрим давлатларда очарчилик юзага келиши мумкин
Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Дон маҳсулотлари ва ёқилғи нархининг ошиши дунёнинг бир қанча минтақаларида очарчиликни юзага келтириши мумкин. Бу ҳақда Guardian нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, глобал исиш ва коронавирус пандемияси туфайли юзага келган озиқ-овқат муаммосига Россиядан ғалла экспортининг тақиқланиши, Украинадан ғаллани экспорт қилиш имкони йўқлиги ҳам қўшилди. Бу эса жаҳон бозорларида дон нархининг 25 фоизга ошишига олиб келди. Уруш яна узоқ вақт давом этадиган бўлса, жаҳон бозорларида ғалла ва озиқ-овқат нархининг янада ошиши кузатилади.

Вазиятни иқлим омиллари ҳам оғирлаштирмоқда: Канадада қурғоқчилик, Шарқий Африкада, аксинча, ўта ёмғирли уч мавсум туфайли дон етиштиришда муаммоларга дуч келишди, бу эса ҳосилнинг пасайишига ва чорва молларининг йўқолишига олиб келди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги уруш сабаб айрим давлатларда очарчилик юзага келиши мумкин