1 300
Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўйича жиноий ишга 11 нафар ўзбекистонлик ҳам тортилган
Қозоғистонда январь ойида содир бўлган оммавий норозилик намойишлари сабаб 19 нафар хориж фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратурасига таяниб, Tengrinews хабар берди.
«Айни вақтда январь ойидаги воқеалар сабаб 19 нафар хориж фуқаросига нисбатан жиноят иши олиб борилмоқда. Уларнинг 11 нафари — Ўзбекистон, тўрт нафари — Россия, икки нафари — Қирғизистон ҳамда бир нафардан Хитой ва Тожикистон фуқароларидир.
Мазкур фуқароларнинг тартибсизликларда қилган ҳаракатлари ‘ўғирлик’ моддаси бўйича баҳоланмоқда. Тергов давом этмоқда, ўзгаришлар бўлиши мумкин», — дейди Жиноий суриштирув хизмати бошлиғи Серик Шалабаев.
Бош прокуратура январь воқеалари чоғида Қозоғистон ҳудудий яхлитлиги учун хавф-хатарлар бўлганини маълум қилган.
Аввалроқ Қозоғистонда январь ойида содир бўлган оммавий тартибсизликлар оқибатида қўлга олинган 18 нафар хорижлик ҳамон ҳибсда қолаётгани, уларнинг аксариятини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этиши тўғрисида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан сўнг улар тартибсизликларга айланганди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилган.
Мамлакатдаги кескинлик муносабати билан Тўқаев КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти)га мурожаат қилиб, ёрдам сўради. Ташкилот чекланган муддатга республикага тинчликпарвар контингент юборганди. Шунингдек, Тўқаев тартибсизликлар сабабларини ўрганувчи, айбдорларни аниқловчи ва жавобгарликка тортувчи тергов гуруҳини тузишни буюрган. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, тартибсизликлар иштирокчилари хорижда малака оширган.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, махсус операциялар давомида 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинган, 26 нафар «қуролли жиноятчи» ўлдирилган, яна 18 нафари ярадор қилинган. Қозоғистон Бош прокуратураси оммавий тартибсизликлар, шунингдек, террорчилик актларини содир этиш бўйича тергов доирасида жиноий иш қўзғатди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”