22:11 / 14.03.2022
1 673

Россия буғдой ва бошқа донли экинлар экспортини тақиқлаши мумкин

Россия буғдой ва бошқа донли экинлар экспортини тақиқлаши мумкин
Фото: РИА "Новости"
Россия қишлоқ хўжалиги ва савдо-саноат вазирликлари 15 мартдан 30 июнгача Россиядан буғдой, жавдар, арпа ва маккажўхори экспорт қилишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. “Интерфакс”нинг ёзишича, ҳукумат бу борада тегишли қарор лойиҳасини тайёрламоқда.

Агентликнинг ёзишича, Россия 2021 йил 1 июлдан 2022 йил 10 мартгача 28,1 млн тонна дон маҳсулотларини экспорт қилган.

Аввалроқ БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Томсон Пири Украинадаги вазият ва жаҳонда озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши сабабли глобал очарчилик хавфи ошаётганини айтганди.

Пирининг сўзларига кўра, жаҳондаги буғдой экспортининг 30 фоизи, маккажўхори экспортининг 20 фоизи ва кунгабоқарнинг 76 фоизи Украина ва Россия ҳиссасига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия буғдой ва бошқа донли экинлар экспортини тақиқлаши мумкин