Фото: «РИА Новости»
АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливан 14 март, душанба куни Римда хитойлик дипломат Ян Сзечи билан етти соатлик учрашувда Хитойнинг Россия билан ҳамфикрлигидан хавотир билдирди. Вашингтон ҳам Пекин Москванинг Украинадаги босқинига ёрдам берса, яккаланиб қолиши ва жазоланиши ҳақида огоҳлантирди.
Музокаралар якунлангач, Оқ уй қисқа баёнот чиқариб, Салливан «АҚШ-Хитой муносабатларидаги қатор масалаларни кўтаргани ҳамда Россиянинг Украинага қарши урушини жиддий муҳокама қилганини» таъкидлади.
«Агар улар (Хитой) ҳарбий ёки бошқа турдаги ёрдам кўрсаца, санкцияларни бузса ёки уруш ҳаракатларини қўллаб-қувватласа, бу шубҳасиз, жиддий оқибатларга олиб келади», — деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.
АҚШнинг Россия экспорти бўйича чекловларига қарши чиққан Хитой компаниялари ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган Америка ускуналари ва дастурий таъминотидан маҳрум қилиниши мумкин, деган эди ўтган ҳафта АҚШ Савдо вазири Жина Раймондо.
Аввалроқ Financial Times, The New York Times ва The Washington Post нашрлари АҚШ ҳукуматидаги исми ошкор этилмаган манбаларга таяниб, Россия ҳукумати Хитойдан Украинадаги босқинини қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий техника ва иқтисодий ёрдам сўрагани ҳақида ёзганди.
Россия Хитойдан ҳарбий ёрдам сўраганини инкор этди ва Украинадаги мақсадларини амалга ошириш учун етарли даражада ҳарбий кучга эга эканини иддао қилди.
Хитой дунёдаги энг йирик экспортчи, Европа Иттифоқининг савдодаги энг йирик шериги ва АҚШга асосий хорижий товарлар етказиб берувчи ҳисобланади. Хитой савдосига ҳар қандай босим АҚШ ва унинг иттифоқчиларига иқтисодий таъсир кўрсатиши мумкин.
АҚШ, Хитой, Россия, АҚШ-Хитой муносабатлари “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...