
Харьковга қилинган ракета ҳужумидан сўнг ўт ўчирувчилар турар жой биносида ёнғинни ўчирмоқда
Фото: AP Photo
Украинадаги уруш ўн тўққиз кундан буён давом этмоқда. 14 март куни Россия ва Украина музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказди ва бир кунлик танаффус қилди. Донецк марказида ракета портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 28 киши яраланди. Кремль Украина шаҳарларига ҳужум қилиш билан, Россия Мудофаа вазирлиги корхоналарга бомба ёғдириш билан таҳдид қилмоқда.
«Биринчи канал» муҳаррири Марина Овсянникова кечки янгиликларда урушга қарши плакат билан чиқди. Унда «Урушга йўқ. Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашяпти. Россияликлар урушга қарши» деган ёзувлар бор. Meduza 14 март, урушнинг ўн тўққизинчи кунидан асосий воқеалар ва фотосуратларни жамлади.
Донецк марказида ракета портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, яна 28 киши яраланди. Россия Мудофаа вазирлигига кўра, у ерга Украинанинг миллатчи бўлинмалари назорати остидаги Красноармейск шаҳридан «Точка-У» ракетаси учирилган. Ракета уриб туширилган, бироқ унинг бўлаклари Донецк марказида Ҳукумат уйи яқинидаги турар жой ҳудудига, Университет ва Артем кўчаларига қулаган.
Донецк расмийларига кўра, ракета тақиқланган кассета заряди билан учирилган. Россия мудофаа вазирлиги бундай ўқ-дорилардан фойдаланиш имкон қадар кўпроқ тинч аҳолини ўлдириш мақсадини исботлайди, деб таъкидламоқда.
Украина Мудофаа вазирлиги Донецкдаги ракетанинг қулашига алоқаси йўқлигини айтди. «Шуни айтмоқчиманки, бу, шубҳасиз, Россия ракетаси ёки бошқа қандайдир ўқлар», — деди вазирлик вакили, лекин сўзларига далил келтирмади.

Донецк
Фото: Scanpix

Донецкдаги кийим-кечак дўкони
Фото: Reuters
Кремль Украина шаҳарларига ҳужум қилиш билан, Россия Мудофаа вазирлиги эса корхоналарга бомба ёғдириш билан таҳдид қилмоқда. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар учун ўтказилган брифингда Ғарб Россияни «тинч аҳолининг ўлимида жавобгарликка тортиш учун» Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилишга ундаётганини айтди. У «махсус операция» бошида Владимир Путин аҳоли пунктларига ҳужум қилишдан тийилишга кўрсатма берганини эслатди, бироқ унга кўра, энди Мудофаа вазирлиги «деярли қуршаб олинган шаҳарларни тўлиқ назорат остига олиш имкониятини истисно этмаяпти».
Россия Мудофаа вазирлиги Донецкнинг ўққа тутилишига жавобан «Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини ишдан чиқариш бўйича тезкор чоралар кўришини» маълум қилди. Зарбалар «миллатчиларнинг уруш жиноятларини содир этишда ишлатадиган қуролларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва тиклаш» амалга оширилаётган объектларга берилади. Шу муносабат билан вазирлик ушбу корхоналарда ишлайдиган ёки уларга яқин атрофда яшовчи Украина фуқароларини «потенциал хавфли зоналарни тарк этишга» чақирди.

Киевликлар вайрон бўлган уйдаги ярадор қарияга ёрдам бермоқда
Фото: Reuters

Икки ярим ҳафтадан буён давом этаётган уруш фонида Киев кўчалари
Фото: Reuters

Киевдаги отишмаларда ўлган мушугини кўтариб олган эркак
Фото: AFP
Россия «Биринчи канал»и муҳаррири жонли эфирда урушга қарши намойиш билан чиқди. «Время» дастурининг кечки сонини олиб бораётган бошловчининг ортида кутилмаганда урушга қарши плакат кўтарган аёл пайдо бўлди. Плакатда инглиз ва рус тилларида «Урушга йўқ. Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда. Россияликлар урушга қарши» деб ёзилган. Дастурнинг кейинги қисмига ўтилгунга қадар аёл «Урушни тўхтатинг! Урушга йўқ!» деган сўзларни бир неча бор такрорлашга улгурди.
«ОВД-Инфо» хабарига кўра, акция «Биринчи канал» ходими Марина Овсянникова томонидан ташкил этилган. Бундан олдин у урушга қарши митингларга чиқиш чақириғи билан ҳам мурожаат қилган.
- Ҳозир Украинада содир бўлаётган воқеалар — жиноят. Россия эса тажовузкор давлат. Ва бу жиноят учун жавобгарлик фақат бир кишининг виждонига ҳавола. Бу одам Владимир Путин. Афсуски, сўнгги йилларда мен «Биринчи канал»да ишлаяпман, Кремль пропагандаси билан шуғулланяпман ва ҳозир бундан жуда уяламан. Телевизор экранида ёлғон гапиришларига қўйиб берганим уят. Мен рус халқининг зомби қилинишига жим қараб турганимдан уяламан.
Ҳозир Марина Овсянникова ҳибсга олинган. «Биринчи канал» ички текширув ўтказаётганини билдирди.
14 мартга оид бошқа суратлар

Собачий пляжидан қум тўлдирилган қопларни ташиётган эркак. Улардан Одесса мудофааси учун фойдаланилади
Фото: Meduza

Украина ҳарбийси темир йўл яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида. Одесса
Фото: Reuters

ЛХР халқ милицияси ходими Луганск вилояти, Попасная шаҳри яқинидаги ҳарбий амалиётлар ҳудудида 2С1 «Гвоздика» ўзиюрар гавицасининг ёнида.
Фото: Scanpix

Рус армиясини адаштириш учун йўл белгисини олиб ташлаётган украиналик. Киев
Фото: EPA

Киев йўлидаги баррикадалар
Фото: AP Photo

Волноваха шаҳри фуқароси (ДХР назорати остида) инсонпарварлик ёрдами солинган аравачани судраб кетмоқда
Фото: Scanpix

Мариупол аҳолиси кўчада овқат пиширмоқда. Шаҳар ҳамон рус қўшинларининг қамалида
Фото: AP Photo

Ҳужумлар оқибатида ёниб кетган уй. Мариупол
Фото: AP Photo
Донецк маркази Урушнинг 19-куни Украина шаҳарлари Марина Овсянникова Россия ва Украина уруши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар