Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден Украинани қурол-яроқ, молиявий ресурслар ва озиқ-овқат билан таъминлашга ваъда берди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирган.
«Биз Украинани Россия босқинидан ҳимояланиш учун қуролга эга бўлишини таъминлаймиз. Украиналиклар ҳаётини сақлаб қолиш учун пул, егулик ва қўллаб-қувватловни тақдим этамиз», — дейди Байден.
«Биз украиналик қочқинларни қучоқ очиб кутиб оламиз», — дея қўшимча қилади АҚШ президенти.
Байден АҚШ иттифоқчилари билан Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатишни давом этаётганини маълум қилган. «Биз украин халқига ўз миллатини ҳимоя қилишида ёрдам кўрсатиш учун иттифоқчи ва ҳамкорларимиз билан ҳамкорликни давом эттиряпмиз. АҚШ сўнгги йилда Украинага хавфсизлик соҳасида 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди», — деб ёзади Байден.
Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Вашингтон Москванинг огоҳлантиришига қарамай, Украинага қурол етказиб беришни тўхтатмаслигини маълум қилганди.
Февраль охирларида АҚШ президенти администрацияси Конгрессдан Украина инқирозини тартибга солиш билан боғлиқ ҳаракатлар учун 6,4 миллиард доллар ажратишни сўраган эди. 2022 йилда АҚШ Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам сифатида 650 миллион доллар ва гуманитар ёрдам мақсадида 52 миллион доллар ажратган. Мамлакат 2014 йилдан буён АҚШдан умумий қиймати 2,7 миллиард долларга тенг ёрдам олган.
Бундан олдин Еврокомиссия Украинага 1,2 миллиард евро ажратишни маъқуллаган, шунингдек январь бошида АҚШ администрацияси Украинага қўшимча 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни 2021 йил декабрида маъқуллагани, 2022 йил 1 февралда эса АҚШдан яна 84 тонна ҳарбий ёрдам Украинага етказиб берилгани хабар қилинган. Пентагон маълумотларига кўра, ҳозирда Украинага 15 та давлатдан қуроллар етказиб берилмоқда.
Байден, АҚШ, Украина, Қурол-яроқ, Озиқ-овқат Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...