Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков кеча кечқурун Россиянинг «Биринчи канал»и жонли эфирида содир бўлган воқеани «безорилик» деб атади.
«Бу безорилик. Телеканал маъмурияти ва бунга масъул ходимлар ҳолат бўйича шуғулланишмоқда. Бу бизнинг кун тартибимиздаги савол эмас», деди Песков журналистлар учун ташкил этилган кундалик брифингда.
Унинг қўшимча қилишича, «ҳар қандай телеканалнинг жонли эфири муҳим жараён бўлиб, у ерда ишлаётганлар учун катта масъулият бор».
Эслатиб ўтамиз, «Биринчи канал» муҳаррири Марина Овсянникова кутилмаганда жонли эфир вақтида Украинада кечаётган урушга қарши баёнот бериб: «Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда. Руслар урушга қарши» деган ёзувни кўтариб чиққанди. У қўлга олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин