18:37 / 15.03.2022
1 822

Украина президенти офиси Россия билан навбатдаги музокаралар мавзусини очиқлади

Украина президенти офиси Россия билан навбатдаги музокаралар мавзусини очиқлади
Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия билан музокараларнинг тўртинчи раундида қайси мавзулар муҳокама қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Музокаралар – тўртинчи раунд. Сулҳ, ўт очишни бас қилиш, қўшинларни зудлик билан олиб чиқиш ва хавфсизлик кафолатлари ҳақида. Қийин суҳбат”, - дея ёзди Подоляк Telegram каналида.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Украина делегациялари музокаралари 14 март куни видеоалоқа кўринишида давом эттирилишини маълум қилган эди.

Россия ва Украина делегациялари Беларусда уч марта музокаралар ўтказишди. Бундан ташқари, 10 март куни Анталиядаги Дипломатик форум давомида Россия ва Украина ТИВ раҳбарлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулеба учрашишди.

Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина президенти офиси Россия билан навбатдаги музокаралар мавзусини очиқлади