19:26 / 15.03.2022
2 387

Россия буғдой экспортини чеклади. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Россия буғдой экспортини чеклади. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Россия Евросиё иқтисодий иттифоқи (EOИИ) мамлакатларига дон экспортини вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда Россия Вазирлар Маҳкамаси сайтида хабар берилди.

Дон маҳсулотларига ўрнатилган тақиқ 30 июнгача жорий қилади. У буғдой ва меслин, жавдар, арпа ва маккажўхори учун ҳам амал тааллуқли.

Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Ўзбекистон EOИИга кирмайди, шу туфайли Россиядан буғдой импорти бўйича чекловлар йўқ.

Бундан ташқари, Ўзбекистон учун асосий буғдой импортчи – Қозоғистон, Ўзбекистон Россия буғдойини деярли сотиб олмайди.
Масалан, январь ойида мамлакатга 26,8 минг тонна буғдой кириб келган, унинг деярли бутун ҳажми (99,2 фоиз) Қозоғистон ҳисобига тўғри келди.

Россиядан январь ойида 152 тонна буғдой импорт қилинган – бу умумий ҳажмдан 1 фоиздан ҳам кам.

Қозоғистон орқали таъсир бўлиши мумкинми?
Қўшни мамлакатда тақиқ ҳақидаги хабарларга ижобий муносабат билдирилди. Қозоғистоннинг далачилик уюшмаси раиси Виктор Аслановнинг сўзларига кўра, бунинг натижасида мамлакат ички бозоридаги нархлар барқарорлашиши мумкин.

«Бу Қозоғистон бизнеси учун, шубҳасиз яхши янгилик. Сабаби эркин савдо бошқа, бироқ бизда яна бир бошқа эркин савдо мавжуд. Мен Россиядан Қозоғситонга олиб келинадиган буғдой контрабандасини назарда тутяпман. Шу йўл орқали олиб келинган буғдой ўз маҳсулотимиз нархини пасайтирмоқда», — дейди Асланов.

Унинг таъкидлашича, контрабанда билан курашиш учун қозоғистонлик фермерлар ўз товарлари нархини туширишига тўғри келади.
«Эндиликда тақиқ ҳақида эълон қилинганда, у тўлиқ иш берса, нархлар ўз жойига тушиши аниқ. Товар нархи ошади, аммо бу ўсиш табиий бўлади. Биз шунчаки йўқотганларимизни қайтариб оламиз», – деб изоҳлайди Асланов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия буғдой экспортини чеклади. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?