20:03 / 15.03.2022
1 737

Киевда кучайтирилган комендантлик соати жорий этилди

Киевда кучайтирилган комендантлик соати жорий этилди
Фото: AP Photo
Киевда 15 март соат 20:00 дан (Тошкент вақти билан 23:00) 17 март 07:00 гача кучайтирилган комендантлик соати амал қилади. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.

«Бугун қийин ва хавфли давр... Шаҳар бўйлаб махсус рухсатномаларсиз ҳаракатланиш тақиқланади. Фақат бошпанага етиб олиш учун ташқарига чиқишингиз мумкин», — деб ёзди Кличко ўзининг Telegram каналида.

У кучайтирилган комендантлик соати нима сабабдан жорий этилгани ҳақида батафсил маълумот бермади.

Киевда комендантлик соати 24 февралда, Россиянинг Украинага босқинининг биринчи кунида жорий қилинган эди. Кучайтирилган комендантлик соати эса 26 февралдан 28 февралгача амал қилган. Ундан бироз олдин Украина президенти Владимир Зеленский Киевга рус қўшинларининг ҳужуми кутилаётганини айтган. Бироқ ўша пайтда кенг кўламли ҳужум бўлмаган.

10 март куни Виталий Кличко ҳар иккинчи фуқаро Киевни тарк этганини айтди. Мэрнинг сўзларига кўра, шаҳарда икки миллиондан сал камроқ аҳоли қолган.

14 март куни Россия кучлари Украинанинг Херсон вилоятини тўлиқ назоратга олгани маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киевда кучайтирилган комендантлик соати жорий этилди