Фото: «AKKet»
Россияда эртага, 150 млрд. доллар ташқи қарз билан, дефолт юз бериши мумкин. Бу ҳақда «Bloomberg» бугун, 15 март куни хабар берди.
Эртага Россия ҳукумати ва айрим компаниялар навбатдаги қарздорлик тўловларини долларда тўлаши шарт.
Агентлик прогнозига кўра, Украинага қарши урушаётган Россия иқтисодиётида буёғига уч сценарийдан бири амалга ошади:
1. Россия қарзини долларда узади. Шу тариқа, дефолт камида навбатдаги тўлов муддати — 4 апрелгача сурилади.
Россия қарзини рублда узади — айрим шартномалар бўйича бу мумкин. Хусусан, чоршанба куни фақат валютада амалга оширилган тўлов қабул қилинади, акс ҳолда бу дефолтни англатади.
2. Россия 16 март куни ҳеч қандай қарзни тўламайди. Чоршанба кунги тўлов амалга оширилмаслиги ортидан 30 кунлик имтиёзли давр бошланади, кейин эса дефолт: шундоқ ҳам молия бозорларидан узиб қўйилган РФ то суд жараёнлари тугаб, қарзини узмагунича бутунлай узиб қўйилади.
3. Россия молия вазири эртанги тўлов купонлари учун 117 млн. доллар ўтказишга буйруқ берган, бироқ қайси валютадалиги очиқланмаган. Умуман олганда, РФнинг ташқи суверен қарзи 40 млрд. доллар атрофида баҳоланган.
Рус компанияларининг ташқи қарзлари кўп. Қарзларнинг энг каттаси «Газпром»да — 25,4 млрд. доллар атрофида.
«Bloomberg» бу компаниялар оффшор зоналаридаги захиралари ҳисобига валюта қарздорликларига барҳам бериши мумкинлигини инкор этамаяпти.
Айрим Россия компанияларининг қарзлари
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин