date

Украинани тарк этганлар сони уч миллиондан ошди

Украинани тарк этганлар сони уч миллиондан ошди
Heidi Levine / The Washington Post / Sipa Press / Scanpix / LETA
Украинада уруш бошланганидан буён мамлакатни уч миллиондан ортиқ киши тарк этган. Бу ҳақда 15 март куни Миграция бўйича халқаро ташкилот маълум қилди.

Қочқинларнинг 1,4 миллиондан ортиғи — болалар.

Қочқинларнинг кўп қисмини — 1,6 миллиондан ортиғини қўшни давлат Польша қабул қилган. Шунингдек, украинлар Руминия, Словакия, Венгрия, Молдова ва Германияга ҳам бормоқда.

БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссари маълумотига кўра эса, Украинани тарк этганлар сони 2,97 миллион атрофида, шундан 157 мингдан ортиғи бошқа мамлакатлар фуқароларидир.

РФ мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Россияга Донбасс ҳудудидан 248,9 минг киши ўтганини маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Украинани тарк этганлар сони уч миллиондан ошди