
Останкино туман суди тўғридан-тўғри эфирда Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилган Россиянинг «Биринчи канал»и ходимаси Марина Овсянниковани 30 минг рубль жаримага тортди.
Муҳаррир аёл қонунга хилоф равишда оммавий норозилик акцияси ўтказганликда айбдор деб топилди. Овйсанникова урушга қарши норозилик намойиши ўтказмаган, бироқ эфир вақтида одамларни урушни қоралашга чақирган.
Шунингдек, Овсянниковага нисбатан Россия Жиноят кодексининг россиялик ҳарбийлар ҳақида «ёлғон ахборотни оммавий равишда тарқатиш» моддаси бўйича текширув давом этмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар