Россия ҳакамлик судлари веб-сайтларининг бош саҳифалари хакерлар ҳужумига учради, деб ёзмоқда «Интерфакс».
Москва вақти билан соат 05:00 (Тошкент вақти билан 07:00) атрофида хакерлар Приморск, Красноярск ва Хабаровск ўлкалари, Новосибирск ва Курск вилоятлари, Москва ва Урал федерал округининг бешта вилояти ҳакамлик судларига ҳужум қилгани маълум бўлди.
Бузилган веб-сайтларда «сиёсий баёнотлар», пайдо бўлган. Sota ва «Грати» нашрлари Хабаровск ва Қрим ҳакамлик судлари сайтларининг бош саҳифаларидан скриншотларни чоп этди. Хакерлар саҳифаларга Россия президенти Владимир Путинни «1-рақамли террорчи» деб атаган матнни жойлаштирган. Унда шунингдек, Путинга нисбатан импичмент эълон қилиниши ва сиёсий маҳбусларга эркинлик берилиши талаб қилинган.
Москва вақти билан соат 08:30 га келиб, Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Амур ва Свердловск вилоятлари ҳакамлик судларининг веб-сайтлари ишламай қолган. Иркуцк судининг сайти одатдагидек ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинага босқини бошлангандан сўнг Anonymous хакерлик гуруҳи Россия ҳукуматига қарши «киберуруш» эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин