19:08 / 16.03.2022
2 608

Украинадаги урушда тўртинчи россиялик генерал ҳалок бўлгани маълум қилинди

Украинадаги урушда тўртинчи россиялик генерал ҳалок бўлгани маълум қилинди
Фото: Maxar Technologies / EPA / Scanpix / LETA
Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида 15 март куни яна бир россиялик генерал ҳалок бўлган. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги видеомурожаатида хабар қилди, у ҳалок бўлган ҳарбийнинг номини келтирмаган.

15 март куни Украинадаги ижтимоий тармоқларда генерал-майор погонидаги ҳарбий жасади суратлари тарқалди.

Шу куни кечқурун Украинадаги манбалар бу — генерал-майор Олег Митяев бўлганини хабар қилишди. РФ мудофаа вазирлиги ҳам, Украинадаги расмий манбалар ҳам бу маълумотни тасдиқлашмаган.

Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш ва ахборот хавфсизлиги марказининг Россия қуролли кучлари қўмондонлик штабининг йўқотишлари ҳақидаги ҳисоботида Митяев номи тилга олинмаган - рўйхатда тўрт генерал, уч полковник ва уч подполковник номлари келтирилган. Жумладан рўйхатда генерал-майор Магомед Тушаевни кўриш мумкин. Чеченистон ҳукумати Тушаевнинг ҳалок бўлганини рад этган. «Чечня Сегодня» нашри 13 март куни Тушаевнинг видеомурожаатини эълон қилган.

Олег Митяев 2016 йилда Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база қўмондони этиб тайинланган, кейин РФ қуролли кучларининг Суриядаги гуруҳи қўмондони ўринбосари бўлган.

Аввалроқ Украинада Шарқий ҳарбий округнинг 29-қўшма қуролли кучлари қўмондони генерал-майор Андрей Колесников ҳамда Марказий ҳарбий округнинг 41-қўшма қуролли кучларининг икки генерал-майори — Андрей Суховецкий ва Виталий Герасимов ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Душман томонларнинг урушдаги йўқотишлари икки томон талқинида

Россия мудофаа вазирлиги:
Самолётлар — 111;
Вертолётлар — 68;
Дронлар — 160;
Танклар ва бошқа зирҳли машиналар — 1353;
Баравар ўт очиш тизимлари — 129;
Дала артиллерияси ва миномётлар — 493;
Зенит ракета комплекслари — 159.

Украина Бош штаби:
Самолётлар — 84;
Вертолётлар — 108;
Танклар — 430;
Зирҳли машиналар — 1375;
Баравар ўт очиш тизимлари — 70;
Артиллерия тизимлари — 190;
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари — 43;
Шахсий таркибдаги йўқотишлар — 13 800 киши атрофида.

Украинадаги уруш, Россиялик генерал, Олег Митяев, Ҳалок бўлган Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги урушда тўртинчи россиялик генерал ҳалок бўлгани маълум қилинди