Фото: AP Photo
Украинанинг Шимолий Атлантика альянси(НАТО)га қўшилмаслигини Россияга ён босиш сифатида қабул қилмаслик керак. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен айтиб ўтди, деб ёзмоқда «ТАСС».
«Буни ён босиш деб ўйламайман. Менимча, бу фақат ҳақиқий вазиятнинг акси, яъни Украина Россия агрессиясидан олдин ҳам НАТОга қисқа вақтда қўшилишни режалаштирмаганди», — деди Блинкен Украина президенти Владимир Зеленскийнинг мамлакат НАТОга аъзо бўлмаслигини тан олиш зарурлиги ҳақида айтган гапларини ён босиш сифатида қабул қилиш керакми, деган саволга жавобан.
Хитойнинг ёрдами ҳақида
АҚШ Хитойнинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси фонида Россияга моддий ёрдам кўрсатиши ёки Ғарб санкцияларини четлаб ўтишига кўмаклашишидан хавотирда, деди Блинкен.
«Биринчидан, Хитой риторик жиҳатдан Россияни қўллаб-қувватланмоқда, энг камида Россиянинг ҳаракатларига нисбатан аниқ бир позицияга эга эмас. Бу Хитой ўз садоқатини билдирган ҳамма нарсага, жумладан, БМТ Низомининг асосий тамойилларига, мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилишга зиддир. Хитойнинг Россия ҳаракатларини қораламагани нафақат Россия, Украина ёки Европага, балки бутун дунёга ўз-ўзидан кўп нарсани англатади», — деди Блинкен.
«Иккинчидан, биз Хитойнинг Россияга моддий ёрдам кўрсатиши ёки биз киритган санкцияларни бузиш эҳтимолидан хавотирдамиз. Буни Хитойга тўғридан-тўғри айтдик, жумладан, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчимиз Жейк Салливан хитойлик ҳамкасби билан учрашган вақтда ҳам буни билдирдик», — дея якунлади АҚШ давлат котиби. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин