Қозоғистонда давлат бошқарув шакли ўзгариши керак, парламент кўпроқ ваколатларга эга бўлиши керак, деди Қосим-Жомарт Токаев парламентнинг қўшма мажлисида халққа мурожаат қилиб.
"Бизга Қозоғистон тараққиётининг сиёсий моделини қайта ташкил этиш бўйича ўлчовли қадамлар керак. Гап, биринчи навбатда, супер-президентлик бошқарув шаклидан кучли парламентга эга бўлган президентлик республикасига якуний ўтиш ҳақида бормоқда. Бундай тизим оптимал мувозанатни таъминлайди, ҳокимият институтларини ва мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади."
Шунингдек, у давлат раҳбарининг ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида бирор-партияга аъзо бўлишини қонуний равишда таъқиқлашни таклиф қилди. Токаев бу сиёсий рақобатни кучайтириб, барча партияларнинг ривожланиши учун тенг шароитлар яратишини қайд этди.
Бундан ташқари, президент Қозоғистонда Конституциявий суд ташкил этишни таклиф қилди. "Бош прокурор ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга ҳам Конституциявий судга мурожаат қилиш имконияти берилиши керак. Умид қиламанки, бу ташаббуслар адолатли ва ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги муҳим қадам бўлади", - деб тушунтирди Токаев.
Яна бир ташаббус президентнинг яқин қариндошларини давлат ва давлат компанияларида лавозим эгаллашни тақиқлаш таклифи бўлди. Токаев давлат раҳбари барча фуқаролар учун имкониятлар тенглигини кафолатлаши кераклигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин