11:22 / 17.03.2022
1 490

Байден Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб атади

Байден Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб атади
Фото; Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Россия давлат раҳбари Владимир Путинни Украинага уруш очгани учун «ҳарбий жиноятчи» деб ҳисоблашини маълум қилди.

«У ҳарбий жиноятчи», — деган Байден Оқ уйда ўтган тадбирдан сўнг журналистлар билан мулоқотда.

Байден Оқ уйдаги чиқишида Украинага кўпроқ қурол-яроқ етказиб беришни ваъда қилди ва шу ҳафтанинг ўзида 1 миллиард долларлик жўнатма етказилишини таъкидлади.

Украинадаги вазиятнинг ривожланиши ҳақида фикр билдирар экан, урушнинг узоқ давом этиши ва машаққатли бўлишидан огоҳлантирди.

Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки ҳарбий жиноятлар содир бўлган ёки бўлмаганини аниқлаш борасида АҚШнинг Халқаро жиноий суд билан ҳамкорлиги давом этаётгани ҳақида гапирганди, дейилади Bloomberg хабарида.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ давлат раҳбари Жо Байденнинг «Путинни ҳарбий жиноятчи» деб атаган баёноти «ўринсиз ва кечириб бўлмайдиган нутқдан» бошқа нарса эмаслигини айтган.

«Бомбаларидан бутун дунёда юз минглаб одамлар ҳалок бўлган давлат раҳбарининг бундай оҳангда айтган гаплари ўринсиз ва кечириб бўлмайдиган нутқ» деб ҳисоблаймиз», — дея Дмитрий Песков сўзларидан иқтибос келтирган «ТАСС».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб атади