8 597
Украинадаги урушнинг бошланиш вақтини тўғри топган эксперт бу гал унинг якунини башорат қилди
Фото: Алексей Арестович
Украина президенти девони бошлиғининг маслаҳатчиси, ҳарбий эксперт Алексей Арестович таниқли журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида мамлакатда давом этаётган уруш қачон якунланиши борасида тахминини илгари сурди.
Арестович воқеалар икки хил сценарийда ривожланиши мумкин деб ҳисоблайди. Агар Украина ҳамда Россия ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланиб томонлар ўзаро бир тўхтамга кела олса, ҳарбий ҳаракатлар икки ҳафтада якунланади. Ушбу муддатда Россия Украинадан қўшинини олиб чиқиб кетади. А.Арестович ҳозирга қадар рус ҳарбийлари Кремль қўйган вазифани бажара олмагани ва мағлубиятга яқин турганини қайд этган.
Иккинчи тахминга кўра, Россия барча захираларини ишга солиб яна бир бор шиддатли ҳужум уюштиришга уриниб кўради. Арестовичнинг ишонишича, Украина кескин қаршилик кўрсатади ва Москва пировардида барибир сулҳга кўнишга мажбур бўлади. Бу вазиятда ўт очишни тўхтатишга эришиш ва қўшинни олиб чиқиб кетиш жараёни жорий йил апрель ойи охиригача чўзилади деб ҳисоблайди у.
Хабарингиз бор, Россия 24 февраль куни Украина ҳудудига қўшин тортиб кирди. Аввалроқ Ғарб разведка хизматлари Украина 3 кун ичида мағлуб бўлиши ва Киев руслар томонидан эгалланишини башорат қилган эди.
Аммо бу фараз тасдиғини топмади. 28 февралдан буён эса Россия ва Украина ўртасида сулҳ борасида музокаралар давом этмоқда.
Куни кеча The Financial Times нашри Россия ва Украина урушга барҳам бериши мумкин бўлган режа ишлаб чиқишга муваффақ бўлгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, келишув лойиҳаси ўн беш бандни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, ҳарбий эксперт Алексей Арестович 2019 йили берган интервьюсида Россия 2021 ёки 2022 йилда Украинага қарши уруш бошлашини башорат қилган эди.
Эътиборга молик жиҳати, мутахассис рус ҳарбийлари Қрим ва Беларусь орқали кириши, Киев қамал қилиниши, мамлакат ракета зарбаларига учраши каби тафсилотларгача аниқ баён қилган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин