15:15 / 17.03.2022
1 510

АҚШ разведкаси: Украинадаги урушнинг 20 кунида 7 мингдан ошиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлган

АҚШ разведкаси: Украинадаги урушнинг 20 кунида 7 мингдан ошиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
Фото: Andrew Marienko / AP / Scanpix / LETA
Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг 20 кунида етти мингдан ошиқ россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Бу Ироқ ва Афғонистонда 20 йил давомида ҳалок бўлган америкалик аскарлар сонидан кўпроқ. Бу ҳақда The New York Times Америка разведкасининг «консерватив баҳолари»га асосланган ҳолда хабар берди.

Газета маълумотига кўра, 14 мингдан 21 минггача россиялик ҳарбийлар жароҳатланган. Нашрнинг ёзишича, Россия урушга жами 150 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчисини жалб қилган.

Пентагондаги аноним манба улкан йўқотишлар Россия армиясининг жанговар руҳини тушириши мумкинлигини қайд этган.

Шу билан бирга The New York Times урушдаги қурбонлар бўйича маълумотлар аниқ рақамлар эмаслигини қайд этган. Бу рақамлар ОАВ таҳлиллари, сунъий йўлдош тасвирлари ва ўққа учраган рус аскарлари ҳамда ҳарбий техникалари суратлари, шунингдек томонларнинг расмий маълумотларига (Украина томони ошириб, Россия томони пасайтириб кўрсатаётган бўлиши мумкин) асосланган.
  • Россия мудофаа вазирлиги уруш бошланганидан буён россиялик ҳарбийларнинг йўқотишлари тўғрисида фақат бир марта маълумот берган. 2 март куни вазирлик Украинада 498 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ва 1597 киши яраланганини маълум қилганди.
  • Украина томонининг сўнгги маълумотларига кўра, Россия армиясининг йўқотишлари 13,8 минг кишини ташкил этади. Лекин бу рақам яраланганлар ва асирга олинганларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
  • Украина ҳукумати урушда россиялик генералларнинг камида тўрт нафари ҳалок бўлганини маълум қилган. Россия бу маълумотларни тасдиқламаган. The New York Times манбасининг хабарига кўра, Россия генералларининг кўпчилиги ҳимояланмаган телефонлар ва рациялар орқали мулоқот қилади. Уларнинг камида бир нафари Украина разведкаси унинг қўнғироқларини эшитиб, жойлашган манзилини аниқлаганидан кейин ҳалок бўлган.
  • Украина президенти Владимир Зеленский 12 март куни уруш бошидан буён украиналик ҳарбийларнинг 1,3 мингдан ортиғи ҳалок бўлганини тасдиқлаганди. Шундан кейин йўқотишлар тўғрисида маълумот бермаган. Украинада тинч аҳоли орасида ҳам йўқотишлар кўп - мамлакат жанубида қамалда қолаётган Мариуполь шаҳрининг ўзида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони 2 мингдан ошиқ.
  • Уруш шароитида у ёки бу томон берган расмий маълумотларни мустақил манбалар орқали тасдиқлашнинг имкони йўқ.


Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар, Етти мингдан ошиқ, Россиялик ҳарбий хизматчи, Ҳалок бўлган Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ разведкаси: Украинадаги урушнинг 20 кунида 7 мингдан ошиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлган