11:12 / 18.03.2022
2 066

Россия қарзни тўлашни бошлади, лекин дефолт хавфи ҳамон мавжуд

Россия қарзни тўлашни бошлади, лекин дефолт хавфи ҳамон мавжуд
Фото: Bloomberg
Россия 16 март куни 117 млн долларлик фоиз тўловларини инвесторларга жўнатишни буюрганини ва бир асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи халқаро дефолтнинг олдини олишга уринаётганини айтди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Бунинг сабаби мамлакат қарзни тўлаш учун ишлатган маблағлар Россиянинг музлатилган хорижий активларидан келиб тушган. Бу активлар Украинага ҳужуми туфайли санкция қилинган эди. Шу сабабдан инвесторлар пулларини оладими ёки йўқми номаълумлигича қолмоқда.

Россия молия вазири Антон Силуанов Russia Today давлат матбуотига берган интервьюсида мамлакат кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажарганини айтди.

Аммо хорижий валютадаги мажбуриятларимизни бажариш имконияти бизга боғлиқ эмас, деди Силуанов агар Қўшма Штатлар бунга рухсат бермаса, тўлов амалга оширилмаслиги мумкинлигидан огоҳлантириб.

- Бизда пул бор, тўловни амалга оширдик, энди ҳаммаси Америкага боғлиқ, — дейди Россия молия вазири.

Ғазначилик вакилининг айтишича, Қўшма Штатлар тўловларни амалга оширишга рухсат беради. Агар АҚШ тўловни тўсиб қўйса, Россия долларда эмас, рублда тўлашга ҳаракат қилишини айтди. Аммо бу ҳаракат дефолт бўлиши мумкин, деди Fitch Ratings сешанба куни.

Маълумотларга кўра, санкциялар ортидан Россия умумий қиймати 315 млрд долларлик ўз маблағларининг ярмида фойдалана олмаяпти. Агар Россия ҳукумати дефолт бўлса, инвесторларнинг йўқотишлари ортиб бориши мумкин.

Ғарб сармоядорлари Россияга аввалгидан кўра камроқ таъсир кўрсатишни бошлайди. 2014 йилда Қрим аннексия қилинганидан кейин қўйилган санкциялар уларни таъсирини камайтирган эди. Аммо маълумотларга кўра, жаҳон банклари Россия субъектларидан, тахминан, 121 млрд доллар қарздор.

JPMorgan ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йил охирида Россиянинг 40 млрд долларга яқин хорижий валютадаги қарзи бўлган ва унинг ярмига яқини хорижий инвесторларга тегишли. Шундай қилиб, дефолт Россия учун ёмон оқибатларга олиб келади. У ўз мажбуриятларини деярли фойдасиз валюта — рублда бажариши керак. Бунинг ортидан чет элдан молиялаштириш имконияти йўққа чиқади. Аммо глобал бозорлар у қадар катта зарар кўрмаслиги мумкин.

Тез орада кўпроқ тўловлар тўланади. Апрель ойининг бошига режалаштирилган 2 млрд доллардан каттароқ тўлов Москва учун бундан ҳам каттароқ бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия қарзни тўлашни бошлади, лекин дефолт хавфи ҳамон мавжуд